“Данак” – ўшлик болаларнинг газетаси

Келажагимиз бўлган болалар! Бир пайтлар сизлар учун мўлжалланган қатор-қатор газета-журналлар бўларди. Кейинча болалар газета ва журналлари деярли йўқ бўлиб кетди. Сизлар эса бу бўшлиқ ўрнини телевизор, компютер, интернет, турли ўйинлар орқали тўлдираяпсизлар.

Бу нарсалар ҳеч қачон маънавий кемтиклик ўрнини тўлдира олмаслигини афсуски сизлар кейинча тушуниб оласизлар. У пайтда эса вақтдан ютқазган бўласизлар. Қўлингиздаги “Данак” газетаси  сизларни  ёрқин истиқболлар сари дадил қадам ташлашингизда ёрдамга ошиқади. Билишимизча, анчадан буён ўзингизни газетангизга эга эмассиз. Мана, бугун эса ўзингизнинг газетангиз бор. Саҳифаларни тўлдиришда сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз акс этган хат-хабарларга мунтазирмиз. Болалар, “Данак”ни ўқишга, унга хабарлар ёзишга шошилинг!

“Данак” газетасининг редакцияси

One comment to “Данак” – ўшлик болаларнинг газетаси

  • ravshan  says:

    tabriklaimiz!

Написать ответ Cancel reply

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>