Она

Она! Бу муқаддас инсонни биз ўғил-қизлар  асраб авайлашимиз шарт. Чунки бу табаррук зот бизни дунёга келтирган. Ўзи емай-едириб, киймай-кийдириб, қийинчиликларни енгиб, вояга етказган.  Онамни жуда ҳам ҳурмат қиламан, яхши кўраман. Оналар мен учун энг қадрли инсон. Жаннат оналар оёғи остида, деб бежиз айтишмаган. Онам тимсолида барча оналарни куйлашга аҳд қилдим.

Бир гал олдим қўлимга қалам, минг бор унга изладим қиёс, бутун бир оламни таърифлаган соз, оналарни мадҳ этишга келганда ожизлик қилди. Мендан такрор-такрор сўрашди. Онага бахшида баённи, она шундай покиза зотки, фарзандларга берар ҳаётни. Қалбингиздек оқ бир йўргакка ўраб бизга оқ сут берибсиз, меҳр солиб жажжи юракка, машаққатни бир-бир терибсиз. Бетоб бўлсам парвонасиз, олисга  кетсам сиздан булак кутмагай, йўлимга интизор ўзингиз. “Она” муқаддас сўзини шоирлар такрор-такрор айтишган. Аммо она шаксиз муқаддас, дунёда энг мўътабар зот.

Гох қаламни қўмсайди қўлим,
Сув қуймасам сўлийди гулим,
Баъзилар ранжитса оғрийди дилим,
Она, юпатишингизни соғиндим.
Гох яхши, гох ёмон учрар йўлимдан,
Балки, ўнгимдадур ёки сўлимда,
Бошдан ўтган кунлар кўзим ўнгида,
Она, ўтган куним унита олмадим.
Сиз айтган ҳар бир сўз мен учун улуғ,
Она, сизга доим минг таъзим-қуллуқ,
Босган қадамингиз доимо қутлуғ,
Она пойингизга поёндоздурман.
Биламан, бу дунё ўткинчи дунё,
Соат чиқ-чиқлари кўзимда гуё,
Шунчалар тормикан бу кўҳна дунё,
Она, эркалашингиз соғиндим.
Ака- укаларимни туққан ҳам ўзингиз,
Асрар мени нур дуоларингиз,
Сўзимнинг сўнгида меҳрибон онам,
Онам, бахтимизга бўлинг соғ омон…
Оналар ўйлар: юртда
Бўлса тинчлик-омонлик,
Фарзандига ҳеч қачон,
Раво кўрмас ёмонлик.
Шундай оналар борки,
Фарзандига берар жон,
Бўлса-да бир муштипар,
Фариштадек пок инсон.
Она дуоси қўллар,
Мадад бўлар ҳар жойда,
Бежиз айтилмаганда:
Жаннат она пойида.

Охунжон КАДИРОВ,
8-гимназия мактабининг
11 «Б» синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>