Гриппга карши кандай эмлаш керак?

Куз-қиш мавсумида кенг тарқалган касалликлардан бири бу – гриппдир. Касалликка қарши даволаш чоралари ҳақида озми-кўпми хабаримиз бор. Лекин ўз вақтида касалликнинг олди олинса, саломатлигимиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Бунда гриппга қарши олиб бориладиган эмлаш профилактика ишлари самаралидир.


Гриппга қарши эмлатиш учун алоҳида тайёргарлик талаб қилинмайди. Фақат кишининг умумий аҳволи ва саломатлигига боғлиқ шикоятларидан келиб чиқиб вакцинация ҳолати белгиланиши мумкин. Шунда ҳам эмланишдан аввал албатта шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади. Имкон қадар эмлашга қадар 2 ҳафта давомида шамоллаш, тумов каби ҳолатлар кузатилмаслиги керак. Ҳомиладор аёллар ва ёш болалар учун эса шифокор кўриги ва хулосаси белгиланади.

Гриппдан ҳимояланиш учун уй шароитида ҳам бир қатор чораларни қўллаш мумкин. Бунда энг асосийси ҳар бир оила аъзоси мазкур тартибга риоя этиши керак. Зотан бир кишининг инфекция билан зарарланиши бошқаларига ҳам юқиш эҳтимолини келтириб чиқаради.

– Касалликнинг авж палласида витамин С қабул қилиш фойдалидир. Мазкур витаминни лимон, апельсин, мандарин каби цитрус мевалардан топишингиз мумкин. Бунда лимонли чой ёки меванинг ўзини истеъмол қилиш ҳам тавсия этилади.

– Кунора бўлса-да, бурун тешикларини ишлатилмаган кир ювиш совуни ёки махсус   бактерияларга қарши ишлатиладиган воситаларда чайинг. Бу муолажани уйдан кўчага чиқишда ва қайтишда бажаринг. Болаларга боғча, мактабга отланишдан аввал оксолин мазини бурун атрофига суртиш керак.

– Томоқдаги оғриқларнинг олдини олиш учун кунора мойчечак (ромашка), мармарак (шалфей) дамламаси ёки истеъмол содаси билан тайёрланган аралашма билан ғарғара қилиш лозим. Бу муолажани эрталаб ва кечки маҳал бажариш тавсия этилади.

– Таомномангиздаги салат ва егуликлар қаторига пиёз ва саримсоқни киритинг. Мазкур маҳсулотлар организмдаги зарарли бактерияларга қарши самарали курашувчи бўлиб, хомлигича истеъмол қилинади.

– Кунора уйни тоза ҳаво билан шамоллатиб туринг. Айниқса нонушта қилинадиган ва ётоқ хоналарга алоҳида эътибор қаратинг. Хоналарга исириқ тутатинг.  Бу ҳам профилактика ишлари сарасига киради.

Кўрсатмаларга риоя этишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Охунжон Кадиров тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>