Янги йил байрами учун энг идеал арча қандай бўлиши керак?

Шеффилд университети талабалари идеал янги йил арчаси формуласини топишди, дея хабар тарқатди Metro. 20 ёшли бўлажак математиклар Никол Райтем ва Алекс Крейг Британия универмаглари буюртмасига асосан, янги йил арчасининг энг тўғри шакли мавзусида тадқиқот ўтказишди.


Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, байрам арчасига 37 та ўйинчоқ тақиш керак, унинг энг учида эса катталиги арчанинг ўндан бир қисмидан ошмайдиган ҳажмдаги безатилган юлдузча ёки фариштача қўйилиши керак. Тадқиқотчиларнинг фикрича, арча учун энг мос келадиган зарнинг узунлиги 920 сантиметрни ташкил этиши лозим.

Маржонлар ҳажмини аниқлаш учун арча дарахти баландлигига (сантиметрда) Пи (3.14) рақамини қўшиш керак. Масалан, 183 сантиметрли арча дарахтига574 сантиметрузунликдаги маржон мос тушади.

Райтэм ва Крейгнинг айтишича, формулани ишлаб чиқиш учун 2 соатдан ортиқ вақт сарфланган. Улар Янги йил байрамига ким арча сотиб олса ва ушбу қоидаларга амал қилишса ана ўшанда тадқиқот қанчалик тўғри эканига амин бўлишади.

Исмигул Курбанова тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>