Менинг устозим

                                                                                                                   

Устоз иккинчи она, деб бежиз айтилмайди. Чунки онамиз бизни дунёга келтириб, оқ сут бериб, оқ кийинтирган, устозимиз эса бизни келажагимизни тузишга ёрдам берган. Масалан, ҳар бир одамни ҳаётида бир одам туртки бўлади. Яъни, қоқилган пайтида ўрнидан тургизиб, тўғри йўлни топишга ёрдам беради. Менинг ҳаётимда ҳам шундай воқеа бўлган. Ижозатингиз билан айтиб берай.

Мени ҳеч нимага қизиқишим йўқ эди, масъулиятдан қўрқадиган ва ҳеч кимга қўшилмас эдим. Буни устозимнинг қандай қўлидан келди билмадим, лекин ҳозир ўзингиз қўриб тургандай мана катта масъулиятни ўз бўйнимга олгани ҳам қўрқмайман. Шунинг учун ҳам устозим мени иккинчи онамдир.

Оллоҳимга шукурки, мени иккала устозим ҳам яхши аёллар эди. Бошланғич ўқитувчим алифбони ва ёзишни ўргатган бўлса, Жалолова  Аширхон устозим ҳаётимда катта ёрдам берди. Мағлубиятимга бирга ўкиниб, ютуғимга эса бирга севинди. Мени ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб –қувватлаб, руҳиятим тушмаслигига ва ўзимга бўлган ишончни йўқолмаслиги учун қўлидан келганча ҳаракат қилдилар.

Исмигул  ҚУРБОНОВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>