Ота-она ва фарзанд муносабатлари ҳақида

                                                                                                        

Ҳозирги дамда ота-она фарзандни, фарзанд эса ота-онани тушуна олмайди. Ота-она иложи борича фарзандни қанчалик тушунишга ҳаракат қилмасин, охир оқибатда кўпинча фарзандини психикасига қаттиқ тасъир қилувчи ҳаракат қилиши мумкин.

11 ёшдан бошлаб ҳар бир  ўсмирнинг психикаси кундан-кунга ўзгаргач,  дунё қараши ва фикрлаши ўзгара бошлайди. Иложи борича, ота-она фарзандини тушунишга ҳаракат қилиши лозим. Ўсмирни қанчалик яхши йўлдан юр, дея уришмасин,  ота-онасини гапига қулоқ солмас, аксинча, айтканни қилмай, яна ҳам баттарроқ ота-она жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилади. Ўсмир ота-онасини кўпинча тушунишга ҳам ҳаракат қилмайди. Ота-онаси уни яхши йўлга бошлашга ҳаракат қилаётгани тўғрисида ўйламайди, ҳам. Шунинг учун иложи борича ота-она ўсмир фарзандини кўнлига йўл топкач,  яхши гап ила яхши йўлга бошлашга ҳаракат қилиши керак. Айниқса она ўсмир қизи кўнлига йўл топиши керак. Кўп вазиятда ўсмир кизлар маслаҳатга муҳтож бўлган маҳал онаси билан сирлашгач, маслаҳат сўрамоқчи бўлади. Лекин онасидан қўрққани сабабли онасидан ҳар бир сирни сақлашга ҳаракат қилади.

Шоҳсанам  РАҲИМОВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>