Қўл телефон фойдалими ёки зарарлими?

Ҳозирги даврда ривожланган нарса қўл телефонидир. Мен қўл телефоннинг фойдали ва зарари томонлари ҳақида соғлиқни соқлаш аълочиси, олий даражали шифокор, психиатр Дамира Бараталиева билан суҳбатлашдим:

– Қўл телефоннинг зарари шундаки, инсоннинг мия фаолиятини ишдан чиқаради, инсонга билинмаган даражада касалликлар келтириб чиқаради. Масалан, юрак касаллиги, кўз касалликлари, доимий чарчоқ, хаттоки саратон касалликларини келтириб чиқариши ҳам мумкин. Бу нарсани  зарарини била туриб инсонлар телефонни қўлдан қўймайди, – деди Дамира Бараталиева.

Фарзанд билан дунё гўзал, телефон зарарли, оқибати бефарзандликка ҳам олиб келиши мумкин экан. Мени сизларга маслаҳатим шуки, қўл телефондан иложи борича камроқ фойдаланинг. Инсонлар наушник ёрдамида қўшиқлар эшитадилар. Наушникни зарари шундаки,  инсонни эшитмайдиган қилиб қўйиши мумкин. Қулоқни ичидаги пардага наушникдан чиқаётган хар хил ашулалар зиён етказиши мумкин. Оқибатда қулоқ пардаси тешилиб, инсон эшитмайдиган бўлиб қолади.

Дунёда 7 миллиарддан кўп одам яшайди. 100% одамдан  99% одам қўл телефондан фойдаланади.  2017 йилга бориб қўл телефонни сони 800 млрдга етиши ҳам мумкин,  деган тахминлар бор. Бу нарса шунчалик ривожландики, одамлар янги модельдаги қўл телефонларга қизиқишиб, уни бозор ва дўконлардан ҳарид қилишга улгуришди. Чиндан ҳам бу нарса инсонга зарар. Дўстларим мен сизларга айтмоқчиманки, қўл телефоннинг кўпи соғлиққа зарар. Ундан тўғри фойдалана билишлик тарафлари ҳам бор. Лекин фойдасидан зарари кўп.

Охунжон ҚОДИРОВ

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>