Машҳур реппер пулнинг ҳаммасини нақд тўлади

                                                                                                                          

Жанубий Кореялик рэпер Psy Лос-Анжелесдан 1,25 миллион долларга уй сотиб олди. У пулни нақд тўлаган, деб ёзади TMZ сайти. Psy сотиб олган уйнинг майдони 250 квадрат метрдан сал каттароқ бўлиб, иккита ётоқхонаси бор. Квартира Уилшир ва Уорнер-авеню хиёбони бурчагида, Беверли Хиллз ёнида жойлашган 29 қаватли Blair House элита биносида жойлашган. TMZ маълумотига кўра, рэпер олди-соттига қўриқчиси билан келган ва ушбу савдони сир бўлиб қолишини сўраган.

 Psy ижросидаги «Gangnam Style» клипи YouTube тармоғида ўта машҳурликка эришган бўлиб, ҳозирга келиб уни 1,1 миллиард маротаба томоша қилишган. Видеоролик YouTube тармоғига 2012 йил июль ойи ўрталарида юкланган бўлиб, 25 ноябрга келиб у YouTubeдаги энг машҳур клипга айланди. Жастин Бибернинг «Baby» клипи ортда қолдирган кореялик реппернинг оргинал рақси 21 декабрь куни миллиардинчи маррани забт этган эди.

 «Gangnam Style» ўтган йилнинг сентябрида Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилган. Зеро, ушбу видео интернетда энг кўп «лайк» тўпалаган клип бўла олди. Ўшанда лайкларнинг сони икки миллион атрофида эди, 4 январга келиб эса, уларнинг сони 6,5 миллиондан ошди. Psy нинг клипига энг кўп пародиялар олинган, рақсини эса қатор машҳур кишилар, жумладан БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва хонанда Мадонна ҳам такрорлаб кўришган.

Тайёрлаган Охунжон КАДИРОВ 

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>