Моҳир қўллар тўгараги

                                                                                                                 

Мактабимизда турли хил тўгараклар очилган. Масалан, шахмат ва шашка, журналистика, моҳир қўллар  ва бошқа тўгараклар шулар жумласидандир. Ўқувчилар дарсдан ташқари маҳалда қизиққан тўгаракларига кирадилар. Мен моҳир қўллар тўгарагининг устози Нодирахон опа билан суҳбатлашдим.

– Мен 2-синфдан бошлаб 4-синфларга дарс бераман. Ўқувчиларим аниқроғи ёш шогирдларим қизлардир. Қизалоқларга нимани ўргатсам, тезда ўрганиб олиб, уйларида ўша нарсани ясаб, тикиб ёки чизиб келадилар.

Ёш моҳир қўллар, қизалоқлар ўртасида танлов бўлиб ўтди. Танловда 4-а синф қизлари ғолиб бўлдилар.  Мен буларга яна ҳам қўлимдан келганча, ўзим билганча, маълумотларни етказиб ўргатмоқчиман. Мен интернетдан соч ўриш турларини ўргандим. Ва ўқувчи қизларга сочнинг ўриш турларини ўргатмоқчиман. Қизларим келажакда ҳақиқатдан ҳам моҳир қўллар бўлиб етишиб чиқадилар, – деди Нодирахон опа.

Чиндан ҳам Нодирахон опа ўргатган қизиқарли нарсаларни, ўйинчоқларни анча-мунча одам, аёллар, қизлар билмаса керак. Мен ҳам Нодирахон опадан ўрганмоқчиман.

Умида  АБДУЛЛАЕВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>