Брокколи салат

                                                                                                                          

Бу салатни қисқа вақт ичида, ўзингиз ёқтирган сабзавотлар билан тайёрлашингиз мумкин. Брокколи соғлиқ  учун фойдали моддаларга бой бўлиб, гул карамнинг бир туридир. Брокколи ўрнига гул карамни ўзини ҳам ишлатса бўлади. Брокколини қайнатиб олиб, қолган масаллиқлар билан аралаштирилади, ва таъбга кўра майонез солинади. Майонез ўрнига ўзингиз ёқтирган соусларни ишлатишингиз мумкин. Жуда ажойиб мазали салат.

МАСАЛЛИҚЛАР:

— 1 бош брокколи ёки гул карам

— 1 та катта қизил балгари

— 1 банка консерваланган жўҳори (тахминан 200гр)

— 300 гр гўшт (қайнаган, қовурилган, дудланган ҳолда ёки колбаса)

— 1 та кичкина қизил пиёз

— туз, мурч, майонез

ТАЙЁРЛАНИШИ:

1. Брокколи ёки гул карамни қайнаган сувга солиб 3-5дақиқа қайнатиб пишириб оламиз.

2. Қолган масаллиқларни ҳам тўғраб, туз, мурч ва майонез қўшиб аралаштирамиз.

Салат тайёр. Ёқимли иштаҳа!

Умида АБДУЛЛАЕВА тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>