Ўрта Осиёда кўпчилик ёши катта кишилар ва болалар камқонлик билан ҳасталанган. Камқонликнинг сабаби – озиқ овқатда темир моддасининг етишмаслигидандир. Ушбу касалликни олдини олиш учун ёши катта инсонлар ва ёш болалар тўғри овқатланиши лозим. Масалан: 1. овқат рационига темир моддасига бой бўлган маҳсулотларни: гўшт, балиқ, жигар, гуруч, олма ва бошқа мева ва сабзавотларни истеъмол қилиши керак. 2. Ёш болаларга чой бериш ман этилади. 3. Кўпроқ С витаминига бой: помидор, картошка, пиёз, кўкатлар ва мевалар истеъмол қилиши керак.
Шу витаминли маҳсулотларни истеъмол қилган инсон, камқонлик касали билан оғримайди.
Умида АБДУЛЛАЕВА
Комментарии