Нега ва нима учун ўкувчи дарсга таёрланмайди?

                                                                                                                             

Ҳозирги дамда кўп ўқувчилар дарсга таёрланмасдан келади. Укувчиларининг мактабга бўлган қизиқиши йуқолган.

Бунга сабаб ота-онанинг фарзандига бефарқлиги, ёки хозирги вақтда техника жуда ривожланган бўлиб ўқувчиларга жуда катта таъсирини кўрсатмокда. Шунинг учун хам ўқувчиларнинг мактабга бўлган қизиқиши йуқолган деб айтсак ҳам бўлади.

— Уйда ота-она фарзандига этибор бермайди. Тақдири билан қизиқмайди, ўқишларига этибор бермайди ёки шароити йўқ, шунинг учун хам ўқувчининг дарсларга қизиқмайди ва таинланмайди,- деди Аширхон Жалалова, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси.

— Бирон-бир ёқтирмаган дарсига таёрланмай келиши мумкин, ёки умуман ўша дарсга кирмаслиги ҳам мумкин. Бирон бир нарсага ошиқча қизиқиб қолса масалан, телевизорга, компьютерга, ёки моб-телефонга яъни агентка ошиқча қизиқиб қолса дарсга таёрланиш уёғда турсин хатто мактабга ҳам боргиси келмай қолади, — деди Зарнигор Юсупова,  9 б синф  ўқувчиси.   

— Ҳозирги дамда ўкувчи дарсга таёрланмаслигини сабаби оддий. Ота она болага кам вақт ажратади ёки фарзандини ўз ҳолига қўйгач ўқиши билан умуман иши бўлмайди. Ўқувчи дарсга таёрланмаслигига ўқитувчи хам сабаб бўлиши мумкин, ўқитувчи ўқувчини дарсга қизиқтира олса ўқувчи доимо уйда ҳам дарсга таёрланиб келган бўлар эди,- деди Шухратбек Абдулазизов, 11 бсинф  ўқувчиси.   

Ўқувчи дарсга таёрланмаслигини сабаби шундай ўқувчи компьютерга яни агентка, ўйинларга ошиқча қизиққанидан мактабга қизиқиш йўқолади. Агар компьютер ўинларига ошиқча қизиқиб қолса дарслардан ҳам қочишка харакат қилиши мумкин. Ўқувчи дарсга қизиқиши учун ота-она фарзандига кўпроқ вақт ажратиши керак ва ўқитувчи ўқувчини дарсга қизиқтиришка ҳаракат қилиши керак, — деди Рустамбек Юсупжанов, 11а синф ўқувчиси.

Ота онанинг фарзандига назорати кўпроқ бўлиши керак, ўқувчилар келажагини ҳам ўйлаши керак.

Шахсонам РАХИМОВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>