Оилавий мусобақа бўлиб ўтди

Мактабимизда 23 январь куни “Бизнинг оила” мавзусида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Бу оилавий мусобақага 5-та оила аъзолари қатнашди. Мусобақа шартларига биноан тўп отиш, арғумчоқда сакраш, қоп билан югуриш, тенис ракеткаси ва тўпча билан айланиш ва дарвозага ким кўп тўп киргизиш бўйича спорт ўйинлари ўтказилди. Ғолиб бўлганлар:

Тиллабоевлар оиласи 35 бал билан 1 ўринди, Мадрахимовлар оиласи 33 бал билан 2 ўринди ва Нишоновлар оиласи 31 бал билан 3 ўринди олдилар.

Конкурс жудаям қизиқарли ўтказилди. Тайёрлаган Усмонова Матлюбахон ва физкультура домлалари Исмоилов Хабибулло, Рахимбобоев Хамидулло, Сидиков Усен домлаларга ота оналар томонидан каттакон рахмат айтилди. Ғолиблар қиммат баҳо  совғалар билан мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.

Мухаммадюсуф САЙДАЛИМОВ
Горький номли 11 б синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>