Олимпиада натижалари

                                                                                                                        

Бизнинг мактабда декабрь ойида олимпиада ўтказилди. 622 ўқувчи қатнашди, ундан 75-та ўқувчи зона бўйича олимпиадага жалб этилди. 2 босқич олимпиадасига 26-та ўқувчилар қатнашди. Шаҳар олимпиадасига 26 ўқувчидан 4-таси ғолиб бўлди. Булар: ўзбек тилидан 11 б синф ўқувчиси  Юлдашева Сарвиноз 3 ўрин олди. Сарвинозди ўзбек тили ва адабиёти фан ўқитувчиси Жалалова Аширхон тайёрлади. Географиядан  11 б синф ўқувчиси  Қодиров Хусниддин 4 ўрин олди. Хусниддинди география фан ўқитувчиси Шакирова Зухрахон тайёрлади. Химиядан 11 а синф ўқувчиси Шарапова Шахноза 3 ўрин олди. Шахнозани Химия фан ўқитувчиси Абулкасимова Ибодатхон тайёрлади. Информатикадан 9 а синф ўқувчиси Хўжамбердиев Достон 4 ўринди олди. Достонни информатика фан ўқитувчилари Талипжанов Исмоилжон ва Садирова Зулхуморлар тайёрлади.

— Мактабимиз обрў эътиборини кўтаришида шаҳар олимпиадасидан ўрин олган ўқувчиларимизга Республика миқиёсида ҳам ўрин эгаллашларини истайман ва уларга омад ёр бўлсин,- дейди ўқув тарбия бўйича директор ўрин босари Абдурахимова Санталатхон Хабибуллаевна.

Биз ҳам олимпиада қатнашчиларига омад тилаб қоламиз.

Охунжон Кадиров

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>