Бевафо дўстим

Дўстга зор, душманга хор бўлдим неча бор,
Чин дўстим йўқоткач яна дўстлар топган эдим.
Дўстим бор деб қувонар эдим,
Хиёнат қилмаеди дея ишонар эдим.
Бахтиёр дамларда доим ёнимда бўларди,
Ҳаётимга дард ваа алам келгач.
Дўстим деб ишонганим душманга сотти,
Қалбимда ўчмас доғ нафратни уйғотди.

Доим сирим унга айтар эдим,
Яхши ёмон кунда ёнимда бўлар дея ишонар эдим.
Ўша йўқотган дўстим каби,
Чин дўст бўлади дея ўйлар эдим.
Нахот инсон қадрланса қараб усти бошига,
Ҳар бир инсон ўтса у томонга.
Дўстим деб билганим асли қўйнимдаги илонлигин,
Қайдан билибман уни дўстим деб асли мен ҳато қилибман
Дўстим деб билганим сотти душманга,
Нозик сирларим ошкор этти барчага.
Вақт ўткач бевафо дўстим олмоқчи бўлди чин дўстлик   номин.
Мисли мен унутгандек унинг қилмишин,
Менинг сирларим барчага ошкор этканин.
Юзига солмоққа шошиларди тилим,
Лек оғритмай дердим унинг дилин.
Унинг ёнин олардим доим,
Унга ёрдам берай дея шошилардим.
Аммо не бўлдики ўзимнинг номим,
Қилиб олдим-ку қора.
Ҳақиқат бор экан қарор топгунча,
Лек бу дил вайрон бўларкан
Ўша кун келгунча.
Аммо ул бевафо дўстим билмади менинг қадрим,
Ҳеч бир сохта дўстларим бўла олмади чин дўстим.

                                               Санам РАҲИМОВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>