БОБУР таваллудига бағишланди

                                                                                                                 

7  февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 530 йиллик таваллуд айёмига бағишланиб 8-гимназия мактаб ўқитувчи-ўқувчилари тадбир ўтказди. Тадбирда 11, 10, 9, 8, 7 -синф ўқувчилари қатнашди.  Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаётидан бир парча қўйилди. Яъни, “Шох ва шоир қалбидаги ватан соғинчи” мавзусида.

— Бу кеча бизда шундай таассуротлар қолдирдики, биз худди ўша замонга қайтиб қолгандай бўлдик. Улар ҳаётида қандай холатлар бўлганини кўриб қалбимизда илиқлик пайдо бўлиб биз ўша ҳаётда оз бўлса ҳам яшагандай хис қилдик, -деди 11-б синф ўқувчиси Қодиров Хусниддин.

-Бу йилги тадбир нафақат ўқитувчилар, балки ўқувчиларда ҳам катта таассурот қолдирди. Мен бу сценарини ёзишда шоирнинг очилмаган қирраларини ёритишга ҳаракат  қилдим. Бош рўлга олган ўқувчиларимиз ўз рўлини масъулият сезиб аъло даражада ўйнаганлигидан сценаридаги барча рўлларни худди ўз ҳаётидай ўйнаб беришди. Мактаблар орасида ҳозирда биз олдинда бўлганлигимиз учун Бобур театрида бу спектаклни қўйиб беришимизни илтимос қилишди. -деди она тили ва адабиёт ўқитувчиси  Жалолова Аширхон.

Охунжон ҚАДИРОВ

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>