(Чингиз Айтматовнинг “ Найман она” қиссасидан олган таассуротим)
Она аламлари чексиз нихоят,
Ёнида йўқ унинг ёлғизи.
Қалби тўла оҳу фарёдла,
Мушкул бўлса-да чиқади йўлга.
Кўрадики, фарзанди тирик,
Уйғонади қалбида қувонч.
Аммо афсус надомат,
Жўломон манқурт бўлганди.
Аммо она, она-да,
Умидини сўндирмас асло.
Фарзандини қайтармоқ учун,
Сарфлайди бутун қалб кучин.
Унинг учун куйлар аллалар,
Фарёд билан марсия айтар.
Яратгандан тилаб инобат,
Хатто не-не дуолар қилар.
Мана бугун яна у мушфиқ,
Фарзандининг қошига келди.
Афсус, она фарзанд қўлидан,
Отилган ўқ қурбони бўлди.
Шу-шу она нидоси,
Сариўзак бўйлаб тарқалди.
Бир онга ҳам сўнмади,
Манқуртликка жазо яралди.
Охунжон КАДИРОВ
Комментарии