Daily Archives Среда Февраль 27th, 2013

Ёшларнинг келажакдаги орзуси

21 аср ёшлари кўпинча келажакда медик, юрист, журналист, программачи ва бошқа орзулар қилмоқдалар. Бундан биз тушинамизки, ёшлар билим томон интилмоқдалар. “Бугунги ёшлар эртанги келажак”, деб бекор айтмасалар керак. Биз ўз Ватанимизга фойдали касб-хунарларни эгалласак жонажон Қирғизстонимиз ва кундан–кун гўзаллашиб бораётган шаҳримиз чиройли ва бой мамлакатлардан бўлишига ишончимиз комил. Албатта ҳар бир инсоннинг келажакдаги ўз орзуси бўлади. Кўплар қатори менинг ҳам келажакдаги орзуим бор.  Мен келажакда юрист ва журналист бўлгим келади...

Далее

Келажакда ким бўламан?

Мен келажакда биринчи ўринда ота-онамга оиламга, ўқув юртимга ва ватанимга лойиқ инсон бўламан. Мен кичкиналигимдан буён юрак жарроҳи болишни истайман. Менинг акам Юсупов Ойбек ЎшДУнинг медицина факултетининг 6-курс талабаси, бўлажак жарроҳ. Мен акамга жуда ҳавас қиламан. Акам мени чет тилларига ўқитмоқчи. Менинг оиламда шифокорлар кўп. Онам кўз шифокори, акам бўлажак жарроҳ, опам косметолог. Шунинг учун ҳам мен уларга ўхшаб шифокор бўламан...

Далее

Келажакда ким бўлмоқчиман?

Ҳар бир инсон келажакда қандайдир касб эгаси бўлади. Қандай касб эгаси бўлмасин, ҳар бир инсон инсофли, иймонли, меҳрибон бўлмоғи лозим.

“Олим бўлгунча, одам бўл”, деган мақол бор. Олим бўлмаса ҳам, одам бўлиши керак. Мен келажакда инсонларга ёрдамим тегадиган инсон бўлмоқчиман. Мен шифокор бўлиб, беморларни ширин сўзим билан, қўлимнинг енгиллиги билан даволамоқчиман. Албатта мен келажакда шифокор бўламан.

Далее

Келажакдаги танлаган касбим

Ҳозирги пайтда мен 10 “Б” синфида ўқиб, таълим олиб келмоқдаман. Келаси йил мен 11- синф битирувчиси бўламан. Ҳозирда мен химия, алгебра, инглиз ва қирғиз тилини жуда ҳам қизиқиш билан ўқимоқдаман. Булар қатори бошқа фанларни ҳам. Худо хоҳласа, насиб қилса олий ўқув юрти, яъни медицина соҳасига ўқишга кирмоқчиман.

Далее

Биз яшаётган олам

Тунги қора-зангори осмонда юлдузлар кичкина кўкимтир нуқтага ўхшаб кўзга ташланади. Юлдузлар сиздан нихоят даражада узоқ бўлгани учун ҳам шундай кўринади. Ҳар бир юлдуз бизнинг қуёшимизда ўхшаш осмон жисмидир. Уларнинг кўплари қуёшдан ҳам бир неча баробар каттадир. Юлдузлар коинот деб аталмиш сўнгсиз бўшлиқда учиб юришади. Биз кўриб турган жойини уфқ , дейишади.

Далее

Гулларнинг инсонга фойдаси

                                                                                                           

Дунёда хилма хил гуллар бор. Уларнинг одамга фойдали ва фойдасизлари ҳам бор. Ўш шахримизда 300дан ортиқ гулларнинг турлари бор.

Ҳозирги ёшлар кўпроқ атир гулни танламоқдалар. Қизил рангли атир гули севгини билдиради, оқ ранглиси дўстлик, сариқ рангли атир гул эса ажралишни   билдиради.

Далее

Минг бор таъзим, сизга Устоз

                                                                                                                

Дунёда ҳар-хил сўзлар мавжуд. Ҳамда ҳар-хил касб эгалари ҳам. Мен шундай касбни биламанки, жуда ҳам машаққатли ўз ишида пухта, абжир, чаққон бўлишни талаб қилади. Бу сўзни эшитганда юраклар соғинч хисини сезади, қўмсайди ва ўша инсонга интилади. Бу инсон эса “Устоздир”. Мен 8- синфдан Қорасув туманига қарашли № 65 ўрта мактабининг 8 синфига қабул қилиндим. Яъни, шу мактабга ўтдим.

Далее

“Мен икки олганимда…”

Мен икки олганимда, биринчи бўлиб асабим бузилади, кайфиятим тушади. Кегин ўкитувчидан айб излайман, ўйлаб- ўйлаб охири ўзимда айб, ўзим дарсга тайёрмаслигимдан, пушаймон бўламан. Олган 2ни 4 ёки 5 баҳога айлантириш учун  мен дарсга бўлган қизиқишимни турли хил йўллар билан ошираман.

Далее

Шаҳримиз гўзаллаиб бормоқда

3010 йиллик тарихга эга Ўш шаҳримизга ҳозирги кундан назар ташласақ, шаҳримиз кундан кунга гўзаллашиб очилишини кўрамиз. Шаҳримизга арча дарахти ва хар хил гуллар экилмокда, кўплаган бекатлар ва баланд кўп каватли бинолар қурилмоқда.

Далее

Яхшиликни ҳамма ҳам қилавермайди

Яхшиликни бағри кенг, соф кўнгил, бошидан қийинчиликни ўтказган инсон яхшилик қилади. Халқ мақоли бор. “Бахлнинг бағри кўкармайди”. Шу мақол кўп инсонни яхшилик қилишга ундаб туради. Яхшилик қиладиган инсонлар борлиги учун дунё тик турибди.

Далее

Пул, чирой сиз учун бахтми?

Ҳозирги дамда кўп инсонларнинг кўзини пул, чирой кўр қилмоқда. Қизлар йигитларнинг чиройига, кийинишига, машинасига, йигитлар эса қизларнинг чиройига, қадди-қоматига учади. Бу чиройлар, бойликлар  абадий бўлса ҳам кошкийди.

Аммо булар бариси ўткинчи бахт, хаттоки баъзи ота- оналар ҳам қизини бой- бадавлат оилага узатишни хоҳлашади. Балким қизим ҳеч нарсага зориқмай, яшасин, дерлар.

Далее

Ғалаба онлари ҳам келди!

                                                                                                                      

8-сонли гимназия мактабида 4 февралдан 12 февралга қадар стол тенниси бўйича 6-синфдан 11-синфгача ўғил болалар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Тўғри мусобақа мунтазам ўтилар эди. Бироқ бу йилгиси ўзгача бўлди. Чунки 2012 йили бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан берилган беғараз ёрдам, яъни 2 та янги стол тенниси комплекти мусобақага файз киритди. Мусобақага қадар бир қанча ўқувчилар қўшимча машғулотларда шуғулланди.

Далее

Домлаларимга табрикларим

23 февраль Ватан ҳимоячилари куни билан мен мактабимизда хизмат кўрсатган устоз домлаларимизни табриклаш мақсадида баъзилари билан суҳбатлашдим.

— Ассалому алайкум  домла.

— Ва алайкум ассалом.

— Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз, илтимос.

Далее

«Юртим тароватин куйлайман»

11 февраль куни В. И. Ленин номли № 10 мактабда “Юртим тароватин куйлайман”, номли очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарсни 9 ”В” синф ўқувчилари мактаб жамоасига қўйиб бердилар. Бу тадбир Ватанни севиш ва уни кўз корачиғидек асраш хақида шеър ва кўшиклар билан давом этди. Жонажон  Кирғизстонимизни мустақил давлат бўлишига ўз хиссаларини қўшган Олай маликаси Қурвонжон додҳо ҳақида ва яна қирғизим деб жон куйдирган Манас ота хақида ўқувчилар шеър ва қўшиқлар ижро этдилар.

Далее

23 февраль Ватан ҳимоячилари куни

23 февраль биз Қирғизистон ёшлари сизларни Ватан ҳимоячилари куни   муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва омад тилаб қоламиз. Юртимизнинг ишонган харбийлари сизлар. Сизлар бор экан, Ватанимиз тинчдир.

Ва яна бир қаторда Ватанимизни тинчлиги учун ўз йигитлик бурчини Армия сафида бажараётган акаларимизга ўз табригимизни етказган ҳолда, ота-онасини бағрига эсон-омон қайтишларига тилакдошмиз. Ватанимизнинг тинчлиги  сизларнинг қўлингизда...

Далее

Артемиданын храмы

Дүйнѳнүн  7 кереметинин тѳртүнчүсү

Артемиданын  храмы Турция мамлекетинин  азыркы  Сельчук  шаарында жайгашкан. Храм  Артемида аттуу аялга  арналып  биздин  заманга  чейин 435-жылы жалаң    мрамордон курулган. Гректердин  легендасына  караганда  Артемида  баарына  кам  кѳргѳн   аял   болгон. Ал токойдогу  ѳсүмдүктѳрдѳн  адам  затына  чейин  кам  кѳргѳн.  Легендага  ишенчү  болсок  анда  Артемиданын  колунда  ѳсүмдүктѳр  менен гүлдѳр  бой алышкан. Артемида  улуу Апаллондун  эгизи  болгон. Тарыхта храмдын архитектору    Херсифрон  болгондугу айтылат. Храмды   Лидиянын   ханы  Крёз курган.

Далее