Ғалаба онлари ҳам келди!

                                                                                                                      

8-сонли гимназия мактабида 4 февралдан 12 февралга қадар стол тенниси бўйича 6-синфдан 11-синфгача ўғил болалар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Тўғри мусобақа мунтазам ўтилар эди. Бироқ бу йилгиси ўзгача бўлди. Чунки 2012 йили бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан берилган беғараз ёрдам, яъни 2 та янги стол тенниси комплекти мусобақага файз киритди. Мусобақага қадар бир қанча ўқувчилар қўшимча машғулотларда шуғулланди.

Машғулотни мактаб жисмоний  тарбия ўқитувчиси, Қирғизистон халқ маорифи аълочиси Исмоилов Ҳабибулло домла олиб борди. Мусобақалар дарсдан ташқари вақтда олиб борилди. Ҳар бир синфдан 3тадан, 10-11 -синф ўқувчиларидан 6тадан ўқувчилар қатнашди. Жами 48та ўйинчилар гурухларда оммавий усулда бошланди. Ғолиблар финал гурухларида қатнашдилар.

                                                                                                                       

Муросасиз ва қизиқарли ўтаётган финал. 1, 2, 3 ўрин ўқувчилар. 1- ўринни 9 “Б” синф ўқувчиси Алимов Исмоил, 2- ўринни 11 “Б” синф ўқувчиси Эргашев Жохонгир, 3-ўринни эса 9 “Б” синф ўқувчиси Мадумаров Сайдулло, 9 синфлардан 1та қиз қатнашди. Теннис мусобақасида қатнашиб 5 ўринни олди. Ғолиблар мактаб маъмурияти номига тақдирлаш учун тавсия қилинди. Улар мактаб линейкасида тақдирланадилар, – деди  Қирғизистон халқ маорифи аълочиси Исмоилов Ҳабибулло домла. Мусобақа бош ҳаками О. Толибжонов бошкотиби эса Р. Юсупжановлар бўлдилар.

 Охунжон ҚАДИРОВ,
8-гимназия мактабининг
11 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>