Минг бор таъзим, сизга Устоз

                                                                                                                

Дунёда ҳар-хил сўзлар мавжуд. Ҳамда ҳар-хил касб эгалари ҳам. Мен шундай касбни биламанки, жуда ҳам машаққатли ўз ишида пухта, абжир, чаққон бўлишни талаб қилади. Бу сўзни эшитганда юраклар соғинч хисини сезади, қўмсайди ва ўша инсонга интилади. Бу инсон эса “Устоздир”. Мен 8- синфдан Қорасув туманига қарашли № 65 ўрта мактабининг 8 синфига қабул қилиндим. Яъни, шу мактабга ўтдим.

Ўшанда мени олдинги ва ҳозирги қалби тоза ўз ишининг фидойиси Худайназарова Ферузахон устозим қабул қилдилар. Синфига кириб борар эканман, менда озгина қўрқинч, ҳаяжон бор эди. Менга буларни енгишга устозим кўмак бердилар. Ҳозирга келиб 10 “Б” синфда таълим олмоқдаман ва бизнинг синфга ҳар хил муаммо, тўсиқлар учраса, устозимнинг ёрдами билан енгиб ўтмоқдамиз. Ферузахон устозда шундай бир мардларча хислат борки, у ҳам бўлса кечиримликдир. Баъзида ёшлик қилиб ўзимизни катта инсонлардек тутиб нотўғри ишимизни ҳам тўғри деб қиламиз. Охирида панд еймиз, бунда бизга устоз жуда ҳам катта ёрдам берадилар. Фақатгина ёрдам бериб қолмай, балки биз хато иш қилганимизни яхши йўл билан тушунтирадилар. Устозим жуда матонатли, жасур ва иродалидир. Устозимнинг ҳақиқий аёл кишилар каби 40та жони бор.

Устознинг фарзандлари бор. Улар ҳам мактаб ўқувчисидир. Биз синфимиз билан 2- қизи Шохсанамни характерини устозимизнинг характерига ўхшатамиз. Ҳозирда у қиз 8- синф ўқувчиси. Устозимиз она-тили ва адабиёт фанидан дарс берадилар. Яқинда биз сўз мулкининг султони буюк мутаффаккир Мир Алишер Навоийнинг таваллуд айёмига бағишланган кичкина тадбир ўтказдик. Бу тадбирда устозимнинг ёрдамлари жудда катта эди.

                                                                                                                      

Яна бир устозим ҳақида гапиришни хоҳлар эдим. У устоз эса Наргизахон устоздир. Гарчанд, бу устозни таниганимга бир йил бўлган бўлса-да, менинг мехрим-хурматим жуда баланд. Мен бу икки устозимни ўз онамдай кўраман. Шуни айтсалар керакда, “устоз ўзингни ота-онангдай,” деб. Халқимизда шундай мақол бор “устоз отангдан улуғ”. Бизнинг келажак ҳаётимизда ва яхши инсон бўлиб етишишимизда бу устозлар жуда катта роль ўйнайди. Ҳар доим бизга устозимиз шундай сўзни такрор ва такрор айтадилар “Сизлар менинг ва ота-онангизнинг кўзига ҳали ҳам ёш боласизлар”, деб. Рост экан, гарчанд бу сўз аччиқ бўлса ҳам. Устозимнинг бошқа устозлардан ажратиб турадиган хислати оддий, содда, ўз касбининг фидоий инсонидир. Мен бу хислатларини жуда ҳурмат қиламан. Минг бор сизга таъзим, азиз Устозлар!

Зарина СОЛИЕВА,
М. Собиров номли мактабнинг
10 “Б” ўқувчиси 

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>