Пул, чирой сиз учун бахтми?

Ҳозирги дамда кўп инсонларнинг кўзини пул, чирой кўр қилмоқда. Қизлар йигитларнинг чиройига, кийинишига, машинасига, йигитлар эса қизларнинг чиройига, қадди-қоматига учади. Бу чиройлар, бойликлар  абадий бўлса ҳам кошкийди.

Аммо булар бариси ўткинчи бахт, хаттоки баъзи ота- оналар ҳам қизини бой- бадавлат оилага узатишни хоҳлашади. Балким қизим ҳеч нарсага зориқмай, яшасин, дерлар.

Хатто мактаб ўқувчилари ҳам инсонни кийинишига ва пулига қараб ҳурмат қилади, яъни, кимни пули кўп бўлса, ўша инсон билан дўстлашади…

— Чирой бойлик бу бахт, деб ўйламайман. Чунки чирой, бойлик бу ҳаммаси ўткинчи нарсалар. Билим ва ҳунар қалбдаги чин туйғулар, яъни, муҳаббат ҳақиқий бахт, — деди 9- синф ўқувчиси Исмоилжон.

— Бойлик ва чирой бу бахт, тўғри лекин ўткинчи бахтдур. Агарда чин бахтингизни топишни хоҳласангиз, сиз ўз қалбингизни пок сақланг, ўзингиз қандай бўлсангиз сизнинг ёрингиз ҳам шундай бўлади, деди 9 -синф ўқувчиси Исмигул.

Бемеҳр одамлар, хоин  ёронлар,
Тўлиб кеттимикан шунча ёмонлар.
Ҳурмат қилар улар қараб уст- бошга,
Давлатинг камайса иш тушса бошга.
Ёрдам қўлин чўзмас айланар тошга,
Алдамчилик, чақимчилик хоинлик касби.
Сўраб билсанг ўзи шундай пастдир зот насли,
Ҳаёт ўзи гўзалмикан шу ками билан?
Яхшилик қилайлик тоза дилдан,
Ёлғончилик  разолат бўлмасин йўлдош,
Синовларга берайлик бардош.

Бу нарсалар менинг ҳаётимда ҳам бўлиб ўтган. Шунинг учун ҳам иложи борича чирой ва бойликлар сизнинг кўзингизни кўр қилишига йўл қўйманглар. Бу нарсалар ўткинчидир…

Санам РАҲИМОВА,
8-гимназия мактабининг
9 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>