«Юртим тароватин куйлайман»

11 февраль куни В. И. Ленин номли № 10 мактабда “Юртим тароватин куйлайман”, номли очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарсни 9 ”В” синф ўқувчилари мактаб жамоасига қўйиб бердилар. Бу тадбир Ватанни севиш ва уни кўз корачиғидек асраш хақида шеър ва кўшиклар билан давом этди. Жонажон  Кирғизстонимизни мустақил давлат бўлишига ўз хиссаларини қўшган Олай маликаси Қурвонжон додҳо ҳақида ва яна қирғизим деб жон куйдирган Манас ота хақида ўқувчилар шеър ва қўшиқлар ижро этдилар.

Элу юртин шонин ёйган мард Манас бобом,
Кирғизим деб жон куйдирган мўтабар инсон.

– Биз ўқувчиларга ўз ватанини севишга ва ўз ватани хақидаги хис туйғуларни очиқ баён этишларига имконият яратиб бердик деб ўйлайман,- деди рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 9”В”синф раҳбари Барчиной Абдуқодирова.

Ўз ватанимизни севишимиз ва уни асрашимиз бизнинг бурчимиздир.

                                                           Соҳиб МАМИРОВ

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>