Инсонни яхшилликка чорловчи сўзлар

Маданиятнинг қай даражадалиги аёлга нисбатан муносабат билан ўлчанади.
М. Горький

Аёлларга хос боқий назокат яхши эркакларга ҳамиша қаноат бағишлаб келган.
Р. Роллан

Тўғрилик ва самимият эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам энг яхши безагидир.
О. Генри

Инсон табиятига болаликда синдирилган фазилатларгина мустаҳкам ва ишончли бўлади.
Я. Коменский

Тарбия… ниҳоятда машаққатли иш. Мана энди ҳаммаси жойида бўлади, деб ўйлайсан! Қарасанг, ишлар бошқача: ҳаммаси энди бошланаётган бўлади.
М. Ю. Лермонтов

Бола тарбияси учун давлатни бошқаришдан қўра ҳам теранроқ мушоҳада, ундан ҳам чуқурроқ донишмандлик керак.
У. Чэннинг

Болалар олами учун ва истаган ёшдагилар учун ҳам ғоятда зарур бўлган битта ахлоқий сабоқ борки, у ҳам бўлса ҳеч кимга ёмонлик қилмасликдир.
Ж. Ж. Руссо

Илк тарбия ҳамма нарсадан ҳам муҳим бўлиб, у шубҳасиз аёллар зиммасидадир.
Ж. Ж. Руссо

Миллатнинг келажаги оналар қўлидадир.
О. Бальзак

Одамзоднинг биринчи тарбиячилари оналардир.
О. Голдсмит

Бизга яхши оналарни беринглар, биз яхши одамлар бўлиб етишамиз.
Жан Поль

Болаларни ширинликлар, печенье ва конфетлар билан сийлаб, улардан соғлом кишилар етиштириб бўлмайди. Маънавий озиқ ҳам худди егулик каби оддий ва тўйимли бўлмоғи керак.
Р. Шуман

Яхши гап билан мақсадига эришолмаган одам қаттиққўллик билан ҳам эриша олмайди.
А. П. Чехов

Она қалби битмас-туганмас мўъжизалар манбаидир.
П. Беранже

Меҳри чексиз, бутун дунёни кўкраги билан боққан аёлни – Онани шарафлайлик! Инсондаги бутун гўзаллик қуёш нурлари-ю, Она меҳридан.
М. Горький

Воқеялар оқими бизнинг дадил иродамизга ва ҳаракатимизга боғлиқ.
Г. Уэллс

Охунжон КАДИРОВ таёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>