ОҚ ЙЎЛ, ИРОДА!

Назм гулшани

Ирода Маразақова Қорасув туманига қарашли Моди қишлоқ округи ҳудудига жойлашган 111 Интернационал мактабининг 9-синфида ўқийди. Мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан шеър ёзишни машқ қилиб туради. Дарвоқе, Ироданинг бобоси Исмон ака Маразақов республикада кўпчиликка таниш журналист бўлган. “Ош жанириги” вилоят газетасида узоқ йиллар самарали ишлаган. Келажакда чиройли шеърлари билан бобоси руҳини шод қилишига ишонамиз.

Қуйида Ироданинг шеъларидан намуналарни эътиборингизга ҳавола қиларканмиз, бу қизимизга оқ йўл тилаб, қоламиз

Д Ў С Т Л И К

Дўстлик бу улуғ неъмат,

Дўстликда қадру-қиммат.

Дўсти кўп одамларда ,

Беқиёс бўлар ҳурмат.

Оғир кунингда ҳамдам,

Олдингда турар бардам.

Г Ў З А Л Л И К

Тоғларнинг ён бағрида,

Қир-адирлар қўйнида,

Лолалар кўтарди бош,

Баҳор биз билан ёндош.

Кўз илғамас кенгликлар,

Мусаффо тонг, оқшомлар,

Оқ қолпоқли чўққилар,

Норин, Оқбура сойлар,

Гўзалликнинг барчаси,

Қирғиз юртда  сараси.


Б О Б О М  Х О Т И Р АС И

Ёмғир челаклаб қуйди,

Сувга тўлди ариқлар.

Унутолмаймиз сизни,

Севардингиз ёмғирни.

Осмонда чақмоқ ёнар,

Кўз ёшлар дарё бўлар.

Юракда гулхон ёнар,

Унутолмаймиз сизни.

Зулмат қоплади кўкни.

 Ёришмайди бу олам.

Ёмғирли кун ёритмайди юракни,

Унутолмаймиз сизни.

Булутлар йиғламоқда,

Қайғу куйини чалиб.

Ортингизда қолдик биз,

Бошимиз эгиб, ғариб.

Наҳот энди қайтмайсиз,

Ёмғир, селга айланиб.

Чақмоқ каби осмонда,

Ерни нишонга олиб!?


У М Р

Гуноҳлар зарбидан қуласа бино,

Бинодай юрагим қулайди вайрон.

Инсон яқинидан бўлсачи жудо,

Топилмаскан унга ҳеч даво.

Инсон дунёга бир марта келар,

Савобли ишларни мудом қилайлик.

Ваъдага ошиққан мард ўғлондек,

Савобли ишларга пешвоз чиқайлик.

Умр ҳам сув каби оқади, кетади,

Сувнинг тўхтатишни йўқдир иложи.

 Агар сен бировга қилсанг ҳусумат,

Сенга ҳам қайтиши бордир албат!


К Е К С А Л А Р  С Ў З И

Кексалар сўзида жамбил-жам фазо,

Ҳар бир сўз дурдек беради жило.

Назардан қолмоқдан сақлан бола,

Кексалар дуоси туради ОЙДА!


БОЙ  ДАДАМГА

 (Ўш шаҳар кўккаламзорлаштириш ва ободонлаштириш идораси ходими Одилжон дадамга)

Бобом ўрнига бобомдексиз,

Кўнгли кенг, оламдексиз.

Ўш шаҳрини гуллатаётган,

Кўнгилларни хушлатаётган,

Бошимизда турган тоғсиз.

Бой дадасиз, бойлигингиз,

Жигарларингиз, биз болалармиз.

Чеҳрангиз қуёшдек нурафшон,

Биз учун беқиёс, ягона инсон,

Бахтимизга бой ва бўлинг омон!

Ирода МАРАЗАҚОВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>