20 февраль куни М. Қурбонов номли №15 мактабда “Ватан азиз – жасорат мангу” номли тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбир Афғон урушида халок бўлганларни ёдга олиш мақсадида бўлиб ўтди.
Бу тадбирни № 3 Сулайман Тоо ёшлар худудий кенгашининг раисаси Наргиза Абдупаттаева уюштирган.
-Биз тадбирни ўтгазишдан мақсадимиз Афғон урушидагиларни ёдга олиш ва ёшларни ватан парварликка чорлаш хамда ўтмишни унутмасликдир, – деди Наргиза Абдупаттаева.
Бу тадбирни 8 синф ўқувчилари шеър ва бадиий кўринишлар билан ўтгазишди.
Зиёда Нишанова,
М. Қурбонов номли мактабнинг
11”А”синф ўқувчиси
Комментарии