Ҳарбий таълим бўйича тадбир

                                                                                                                          

Мактабимизда ҳарбий таълим фани бўйича Ватан ҳимояси кунига бағишланган ва Афғонистондаги урушни 25 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбирга икки жангчи- уруш қатнашчилари Қодирбеков Шуҳратбек ва Қобулов Азизбеклар ташриф буюришди.

Икки оддий жангчи ўзларини ўқувчилар олдида урушга қандай кетгани, қайси шаҳарда, ким бўлиб хизмат қилгани ҳақида, уруш қачон бошлангани ва урушдаги катта талофатлар кўришгани, қанча — қанча жангчиларимиз ўз Ватанларига қайтмаганликлари, қандай қуршовларда қолганликлари тўғрисида сўзлаб беришди.

Уруш қаҳрамонларига ўзлари томонидан: 11 “А” синф ўқувчиси Юсупжонов Рустамжон, 11 “Б” синф ўқувчилари Абдулазизов Шухратбек, Қодиров Охунжон, Эргашев Жоҳонгир, Салиева Фарзона каби ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди. Қаҳрамонлар томонидан бундай урушлар бошқа бўлмасликларида ёшларни Ватан олдидаги бурчларини садоқат билан бажариши, Ватанни ҳимоя қилишдай олий мақсадларни ўқувчиларимизга сўзлаб беришди. Тадбирга мактабимиз ҳарбий таълим  раҳбаримиз Раҳимбобоев Ҳабибулло домла томонидан уюштирилиб бунда тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Мўминова Азизахон Шуҳратуллаевна, соцпедагог Аҳмадалиева Матлубалар қатнашдилар. Бўлиб ўтган учрашув ўқувчиларимизда жуда катта таассурот қолдирди.

Охунжон  КАДИРОВ,

8-гимназия мактабининг

11 ”Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>