Подшоҳ ва доно қиз

Бир бор экан, бир йўқ экан, катта бир давлатнинг подшоҳи ўз юртида  донолар бор-йўқлигини билмоқчи бўлиб, вазирини ҳузурига чорлаб шундай дебди:

— Халқимга эълон қилинг, ким менга 10 яшар қўзичоқ, 20 яшар бўрини, 30 яшар йўлбарсни ва 50 ёшли шерни олиб келса, бир хум тилла бераман.

Подшоҳнинг бу сўзини эшитган инсонлар, баъзилари ҳайвонлар билан, баъзилари эса подшоҳнинг буйруғига биноан саволига жавоблар билан подшоҳнинг ҳузурига ташриф  буюришибди. Подшоҳ дебди:

— Келмаганлар бўлдими?

Вазир:

— Бир чўпон билан унинг доно қизидан бошқа ҳамма келди подшоҳим.

Подшоҳ:

— Чўпонни ҳам ҳузуримга олиб келинг.

Чўпонни олдига аскарлар келиб, уни подшоҳнинг олдига олиб кетмоқчи бўлибди. Шунда чўпон:

— Мен подшоҳни олдига боролмайман, менда подшоҳга айтадиган ҳеч нимам йўқ!

Шу пайт чўпоннинг қизи шундай дебди:

— Отажон, сиз подшоҳи оламни олдиларига боринг ва у зотга шундай денг. Сиз айтаётган нарса бу одам. Чунки одам 10 яшарлигида қўзичоқдай, 20  яшарлигида ўзини бўридай хис қилади. 30 яшарлигида йўлбарсдек бўлиб қолади, 50 яшарлигида ўзи қандай шер бўлиб қолганини билмай қолади. Чунки шер ўз болаларини ўйлаб юради. Инсон ҳам шер каби болаларини ташвишида бўлади.

Чўпон подшоҳнинг ҳузурига бориб, қизи айтган сўзларини айтибди ва подшоҳ чўпоннинг бу гапига лол қолиб, чўпонга ва унинг қизига бир ҳум тилла берибди.

Сохиб МАМИРОВ тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>