«Фақат ғалаба»

Баъзида мактабдан ёки бирон бир жойдан уйга кечроқ қайтиб қолсам, йўлда ишдан хориб қайтиб келаётган инсонларга кўзим тушади. Уларнинг кимларидир қўлида тўртта нон ёки бирон бошқа нарса кўтариб олганича  уйига шошади. Яна бошқа одамлар эса, бекорчиликка ошно бўлиб, эшигини олдида ёйинки бирон-бир чойхонага бориб олиб, гуноҳсизу гуноҳкорни ғийбат қилиб, уни устига уйга яна бўш қўл билан қайтиб келади. Уйда йўлини пойлаб, кўзларини милтиллатиб кутаётган фарзандлар, қайси бир отадан шод бўлади? Албатта, фарзанд боқиш осон иш эмас, бу жуда қийин.

Агар инсон ўз фарзандига етарлича меҳр беролмаса, фарзандини бошқалардан кам қилмай, унинг турмуш ҳаётига керакли бўлган буюмларни олиб беролмаса, нега оила қурди? Чунки фарзанд ўксиб қолиши мумкун, бу эса ўлимдан ҳам ёмонроқ. Гуноҳсиз туғилган гўдак учун шу керакмиди?

Ҳозирги ёш йигитлар фақат ширин жон учун уйланишни исташади. Лекин ҳаётни, кучли рақиб эканлигини тушунмайди, нега? Турмуш қуриб, фарзандли бўлгандан сўнг босган изига қайтгиси келиб қолади. Чунки ўшанда у ҳаёт билан яккама якка беллашувга чиқади. Қўрққани эса, 3-4 та фарзанди бўлса ҳам уларни зор қаҳшатиб, рафиқасини номини булғаб ажров эълон қилади. Ажрашишлик фақатгина эркакка боғлик эмас. Бунинг 45% фоизига эркак сабабчи бўлса, 55% га аёллар. Эрининг бирон бир қизга бехосдан, ёки атайин кўзи тушиб қолса ҳам, аёл бошлайди, уруш жанжал. Йуқ! Ўйланг, қаерда хато қилдим. У қиздаги қайси нарса, қайси бир хислат менда йўқки, эрим унга кўз қараш қилди. Уруш жанжалдан наф йўқ, бу шайтоннинг ғалабаси! Яхшиси, ўзига қараб, турмуш ўртоғи ишдан қайтиб келганида яхши сўзлар ила кутиб олиш, бу инсоннинг ғалабаси. Уйдан чиқмасам, ясан тусанни нима кераги бор дейсизми? Жуда яхши, унда сукунатга ошно бўлиб ўтирваверинг, эрингизни кўчада ясан-тусан қилиб эр олмаётган аёллар жон деб илиб кетишади. Аммо кейинги пушаймон эса ўзинга душман.

Яна бир муаммо – бу қайнона. Бу тўғрида мен фақат битта гап айтаман. Қайнонага келганда айёрроқ бўлинг, эрингиз айтган гапни қайнонагиздан яширинг, қайнонангиз айтган гапни эрингиздан. Қайнонангиз тўғрисида ҳеч қачон ўз онангизга бир оғиз сўз айтманг! Мана шунинг ўзи, сизнинг ғалабангиз!

Янги уйланган куёв болалар чиройли бўлиб кетишади-а?  Буни қаранг, устидаги кийим 6 мингли экан, оёқ кийимини ўзи эса 2 мингли. Ҳа, шундай бўлгандан кейин гердаймай бўладими?! Кўкрагини кериб  юради-да. Лекин бу устбошни ўз пулига олганми, ёки келин тамондан келганми, шуниси жуда қизиқда. Ие, нима куёвга сарпоми бу?  Ҳа бу гердайиб юрган эркак, ишламайдими, пул топмайдими?  Йўқ, топган пули оламга сиғмайди. Жуда яхши ишлайди. Ҳа унда нега куёв сарпони кийиб юрибди, ғурур қани? Уйлангандан кейин куёв сарпо келадида, кийиш керакда, дейсизми йўқ, буларни бари ирим-сирим. Яхшиси куёв сарпо учун рад жавобини бермоқлик, бу баъзи нарсаларни олдини олади.

Азиз дўстим, ҳаёт қанчалик мушкулот, синов ҳамда қийинчиликларга, ажойиб тасодифларга тўла, уларни енгиш эса ундан ҳам қизиқроқ. Аммо у синовларни енгиш учун, биз инсонларда, айни пайтда ёш авлодда «Фақат ғалаба» дея аталган мустаҳкам пойдевор бўлиш лозим. Пойдеворни биз мактабда ўқиётган кезимиздан бошлаб қура бошлаймиз. Бу пойдевор юқорида келтирилган ҳаётий муаммоларни келиб чиқишини олдин олади. Агар ҳаётда қоқилмай, ўзимизни ҳаётимизни нур устига аъло нур бўлишини истасак, бу деворни ҳозирдан бошлаб мустаҳкамлай бошлашимиз даркор!

                                           Акхад АРТЫКОВ,
М. Собиров номли мактабнинг 10 “Б” синф ўқувчиси

One comment to «Фақат ғалаба»

  • Maftuna  says:

    “Faqat g`alaba” nega ohirigacha yozilmadi?

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>