Ўлкамизда Наврўзи олам!

                                                                                                                        

Наврўз – бу баҳор фаслининг энг яхши байрами бўлиб ҳисобланади. Наврўз байрамида инсонларнинг оқибати янада яхшиланади, инсонлар ўзларига янги дўстлар орттиради. Наврўзни ажойиб бир томони борки, Наврўздан дарак берувчи бу сумалак. Наврўз байрами куни инсонлар ҳар турда шириндан-ширин бўлган таомлар тайёрланади, масалан, кўк чучвара, кўк сомса ва ҳар турдаги таомлар тайёрлаб ҳар бир одам ундан баҳам кўради. Наврўзнинг шириндан шакар бўлган сумалаги борки, минг таомни ўрнини босади.

Наврўз аслида янгиланиш байрами. Ҳар бир байрамлардан кўра Наврўз байрами ўзгачадир. Наврўз айёми куни ҳар турдаги ўйинлар ўйналади, масалан, куч синаш, кураш каби ўйинлар.

Қалблардан қочар бўлди ғулғула,

Дилларга тўлар бўлди, қувончу-шодлик.

Чиройинга бош эгиб, яйрар хуррамлик,

Хуш келибсан, хуш келдинг, ассалом Наврўз.

Бундай гўзал Наврўзнинг келишини ҳар вақт кутамиз.

 Мавлуда БЎРИБОЕВА,
М. Собиров номли мактабнинг 10 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>