Бир куни тико жипга дебди:
– Катта бўлсам хаммер бўламан!
* * *
Эшик қўнғироғи жиринглайди. Уй эгаси эшикни очмай сурайди:
– Ким бу?
– Марҳамат, бир-икки сўм худо йўлига….
– Яхши-яхши, эшикнинг тагидан узата қолинг.
* * *
Хотин:
– Дадаси, балиқлар дунёдаги энг ношуд, аҳмоқ жонзод эмиш. Шу ростми?
– Рост, ўзимнинг балиқчам, рост!
***
Хотин эрига деди:
– Илгарилари овқатингизни ярмини еб, ярмини менга берардингиз. Энди бўлса ҳаммасини ўзингиз еб қўйябсиз. Нима энди мени севмайсизми?
– Йўқ, сен мазали овқат тайёрлай бошладинг.
Акхад АРТЫКОВ,
М. Собиров номли мактабнинг
10 “Б” синф ўқувчиси тайёрлади
Комментарии