Ақл ва бойлик

Эртаклар яхшиликка етаклар

Бир чолнинг тўрт ўғли бор экан. Бир куни чол ўғилларини ҳузурига чорлаб, шундай дебди:

-Ўғилларим, мен қариб-қартайиб қолдим. Орангиздан биттангиз оила бошлиғи бўлишингиз керак. Ким ақлли ва давлатманд бўлса, ўша менга меросхўр бўлади. Ҳар қайсингиз менга ақлли ва давлатманд эканлигингизни кўрсатинг.

Энг катта ўғил зумрад кўзли олтин узук таққан қўлини узатиб дебди:

–       Мана бойлигим, бой одамда ақл ҳам бўлади.

Иккинчи ўғил зарбоб чопонини кийиб кўрсатибди:

–       Шу пайтда мени кўрган киши бойлигимга, ақлимга қойил бўлади, – дебди.

Учинчи ўғли кумуш ва жавоҳирлар қадалган камарини белига боғлаб, дебди:

–       Ҳеч ким умрида бундай камарни кўрган эмас.

Чол бошини чайқаб, катта ўғилларига бир нима демабди. Кенжа ўғлига қараб:

–       Нега сен индамайсан? Сен қайси бойлигинг билан мақтанасан? – дебди.

–       Менда зумрад кўзли узук ҳам йўқ, зарбоб чопон ҳам йўқ, қимматбаҳо камар ҳам. Лекин меҳнаткаш қўлим бор, ботир юрагим, ақлли бошим бор, – дебди.

Кенжа ўғилнинг жавоби чолга ёқиб, бор-йўғини унга мерос қолдирадиган бўлибди. Катта ўғилларига унинг сўзидан чиқмасликни тайинлабди.

Маҳаммадюсуф МАҲАММАДИМИН ўғли,

М. Ғозиев номли мактабнинг  6 “А” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>