Меҳр оқибат

 Одамийлик сабоқлари

Меҳр оқибат деганда мен шуни тушинаманки, бу – инсонларни бир-бирига яқинлиги, яхши ёмон кунида ёрдам қўлини чўзиши, ҳар инсонга қўлидан келганча ёрдам бериши ва меҳр оқибатлигини исботлашлиги. Мен дунёда ҳар турдаги инсонларни кузатаман. Кимдир меҳр оқибатли яна кимдир эса меҳроқибатсиз. Бундай инсонларни кўп ерда учратаман.

Аввало меҳр Оллохга бўлиши кераклиги ундан кейин эса ота-онага хамда дўсту биродарларга бўлиши керак. Меҳр оқибат ҳамма нарсадан кўра зарур бўлиб хисобланади, чунки ота-оналар ҳам ўз фарзандларидан меҳр бериши хоҳлашади, фарзандлар ҳам ота-онасидан хўдди шундай меҳр беришини исташади.

Хозирги кунда инсонларнинг оқибати суслашиб бормоқда, агар бу оқибатсизликка чек қўйилмаса инсонларда меҳр оқибат тугаб боради. Агар дунёга бир нигоҳ ташласак ҳар бир инсон меҳрли бўлиб кўринади, аслида шундайми буни Оллохи таоло билади. Агар бу оқибатсиз ўз яқинларингизда учраб қолса, сиз ўз яқинингизни кечира олмайсиз чунки сизни қалбингиздан оғритди, шод дилингизни вайрон қилгани учун сиз ўша инсон билан оқибатингизни узуб қўясиз.

Аслида инсон кечиримли бўлиши зарур. Кечиримли инсонларни Оллох хуш кўради. Минг қалбингизни оғритган бўлса ҳам шод дилингизни вайрон қилган бўлса ҳам сиз ўз оқибатингизни бузмаслик учун қўлингиздан келса ўша инсонни кечиринг ва уни яна оқибатга чорланг ўшанда у инсонни, ҳам кўнгли шод бўлади, ўзиниздан ҳам бир бахтли туйғуни сезасиз.

Эй дўстларим, азиз биродарларим ўзимизнинг меҳр оқибатимизни сақлайли ва ота-онамизга дўсту биродарларимизга меҳр оқибатимизни янада оширайлик. Оқибатсизликдан Оллохимни ўзи асрасин. Оқибатга эса янада яқинроқ бўлишни хоҳлайлик.

Оқаётган дарёнинг меҳр шуласи,

Қирғоқларнинг сокин майин овози.

Илиқ кунларнинг меҳр хаёси,

Бахт излар эди, унинг ибоси.

Армон бўлмаса эди, уни рўёби,

Тақдир иши бўлар экан унинг синови…

 

Мавлюда БЎРИБОЕВА,

М. Собиров номли мактабнинг

 10 “Б” синф ўқувчиси  

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>