Ўқитувчи айбдорми ёки ўқувчи?

Ҳозирги вақтда ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар орасидаги долзарб мавзулардан  бири бу: “Ўқувчиларнинг билим сифатини ўсмаслигига, аксинча пастлаб кетишига  нима сабаб бўлмоқда?”, деган саволдир.

Бу саволга жавоб топиш учун эса биз М. Собиров номли мактабнинг тажрибали  ўқитувчиларига савол билан мурожаат қилдик. Сайфутдинов Шокиржон домла  шундай деди:

– Ўқувчиларни билим сифатини пастлаб кетаётганига биринчи навбатда   ўқувчиларни ўзи сабабчи. Иккинчи навбатда, ҳозирги бозор иқтисодиётими ҳар  бир оиланинг ўзини шахсий оиладаги моаммоларими, ота-оналар фарзандларини  мактабда қандай билим олаётгани билан қизиқмай қўйишди. Аввалги пайтда ота-оналар фарзандлари қандай билим оляпти, келиб фан ўқитувчиларига учраб, ҳеч бўлмаганда синф рахбарига учраб «мени ўғлим, мени қизим қанақа ўқияпди?

                                                                                                                 

Билим сифати яхшими?» деб сўраб кетарди. Ҳозирчи-ҳозир? Бунақанги ота-оналарни хабар олишлари умуман йўқ бўлиб қолди. Лекин айни пайтда ота-онага  ҳам ўқувчига ҳам айбни қўйишим тўғримас қолади, чунки қарс икки қўлдан  чиқади. Бу ерда фан ўқитувчилари, синф рахбарлари, мактаб маъмурияти, ота-оналар, ўқувчилар ҳаммамизнинг фикримиз бир жойдан чиқадиган бўлса бунақанги  муаммолар ҳеч қачон бизни чалғитмайди. Балким ана шунда ўқувчиларни билим  сифати ошади.

Мен яна шу нарсани айтиб ўтмоқчи эдим. Келажакда яхши инсон бўлишни истаса, эл-юртига яхши хизмат қиладиган, ватанига хизмат қиладиган, ота-онаси учун,  оиласи учун яхши хизмат қиламан деб яхши ўқиган инсонгина бахтлидир. Ўқувчилар ота-онаси ёйинки ўқитувчиси назорат қилишга улгимаса ҳам, ўзи учун  харакат қилиб яхши, аъло бахоларга ўқиши лозим. Чунки келажак  болларимизники, ўғил қизларимизники!

Шу саволни мактаб директори Дилбархон Усмоновага ҳам бердик:

– Биринчи навбатда ўқувчини ўзи. Ўқувчининг асосий вазифаси ўқиш бўлгандан  кейин ўртага «мактабга нимага келяпман» деб савол қўйиб туриб саволга аввал  ўзи жавоб топиши керак. Шундагина ўқувчи эканлигини, мактабга ўйинқароқлик қилгани эмас, аксинча билим олгани келганлигини тушиниб етади. Кейин  ўқитувчи  ҳам, ҳозирги замон талабига мослашиб туриб ана шу ўқувчиларни ўзини фанига  қизиқтира олиб, уларнинг фикрини ўзига жалб қила олиб дарс ўтса мақсадга  мувофиқ бўлади. Синфда қанча ўқувчи бўлса, уларнинг ҳар бирини қизиқишлари  ўзгача. Ўқитувчи ана шу ўқувчиларни қизиқишлари бўйича изланиб дарс ўтса,  сўзсиз ўқувчиларнинг билим сифатлари ошади.

                                                                                                                              

Нима деб ўйлайсиз, ўқувчиларни билим сифатини ўсмаслигига уларнинг ота-оналарнинг ҳам айби борми?

Қисман бор. Ўқувчини ўқишга бўлган муносабати сусайиб боряпти деганда ота-онанинг ҳам айби бор. Мен ўқитувчи бўлганим учун, шу соҳада ишлаганим учун  кўпроқ ўқувчига айбни қўяман. Чунки менинг ўзимни фарзандим ҳам 4-синфда  ўқийди. Мен боламнинг тарбиясини иккинчи ўринга қўйиб қўйганман, чунки мен  ишдан хориб, уйга кечроқ қайтаман. Ўғлимни дарсига ёрдам беролмайман. Лекин  ўғлим жуда аъло ўқиди, тартибли, ҳамма нарсага улгиради. Телевизор  қўради, ўйнайди хатто масжидга чиқади. Лекин энг асосийси дарсига алоҳида эътибор  беради. Чунки ўғлимни ўқитаётган ўқитувчида гап бор. Ўқитувчи тамондан талаб  кучли. Мана шунинг учун ҳам ўзимни фарзандим дарс қил, ўқи, ёдла демасам ҳам  ҳамма нарсасини ўз вақтида бажаради. Бундан келиб чиқиб мен айта оламанки  ўқитувчида, ўқувчига бўлган талаб кучли бўлиш керак. Ва албатта ўз касбини  севган, ўқувчиларни севган ўқитувчилардан кўпроқ бўлишин хоҳлаб қолардим, бу  эса бизнинг фарзандларимизнинг ёрқин келажаги тамон босган равон йўли  бўлади.

Айни мана шу савол билан мактабнинг химия-биолигия ўқитувчиси Аблазов Бахрамжон домлага мурожаат қилдик:

                                                                                                                       

– Бу нарсани жуда кўп сабаблари бор. Агар иккаласидан бирини танланг деса,  ўзимизни халқимизда мақол бор, туяга янтоқ керак бўлса, бўйнини чўзади. Агар  ўқувчиларимиз билим сифатларини ошишини хоҳлашса ҳаракатни ўзидан бошлаши керак. Биринчи навбатда ўқувчиларни ҳаракати бўлиши керак ва иккинчидан ана шу ўқувчини ҳаракатини кўриб турган ўқитувчи ҳам ҳаракатни  кўпайтириши керак. Лекин бу асосий сабаб эмас. Бу ерда жамиятдаги ота-оналарни ҳам рўли бор. Жамиятимизда бўлаётган холатларни таъсири бор. Шунинг учун бу ерда битта умумий жавоб қилиб айтадиган бўлсам, ҳозирги  кундаги иқтисодий  ва ижтимоий холатимиз сабабчи. Билим сифатини ошириш  учун ота-она, атроф-мухит, ўқувчи ва албатта ўқитувчилар тенг ҳаракат  қилишимиз керак ва шундагина билим сифати ўзгаради.

Жамоат ва экономика ўқитувчиси Усмонов Жахонгир домла ҳам юқорида  айтилган саволимизга жавоб берди:

– Савол тушинарли бўлди. Ҳозирги кундаги бу савол энг керакли ва зарур бўлган  саволлардан биттаси деб ҳисоблайман. Менинг фикримча, ўқитувчи қатори  айтадиган бўлсам ҳозирги кунда жамиятимизда ўқувчиларни билим сифатини  тушиб кетиши ёки билимга бўлган қизиқишларини камайиб боришларини асосий  сабаблари ҳозир оилани, мактабни, ўқувчиларни, ота-онани, ўқитувчини  ҳаммасини бир-бирига боғлиқ деб ўйлайман. Билим сифатини кўтарилишига ёки пастлашига биз ўқитувчи сабабмиз деб қўйсак, айбдор бўлиб қоламиз.

                                                                                                                             

Мисол  синфда биласизлар, ўқитувчи ҳар доим қизиқиб дарсини ўтади. Лекин кирмай дарсини ўтмай қолса ана шунда ўқитувчи сабабчи бўлади. Ўқувчиларни қизиқмай  дарсга кирмаслиги, ўқитувчилар буни назорат қилиши керак ва уларни ўзини фанига қизиқтира олиши керак. Энг асосийси билим сифатининг пасайиши ота-она  тамонидан ана шу болаларга бўлган назорати сусайиб борганлигидан далолат беради. Ота-она тамонидан, ўқитувчи тамонидан ва албатта ўқувчиларни ўзлари  тамонидан тенг ҳаракат қилинса билим сифати аъло даражагача илғорлаши  мумкун, демак гап бир ёқадан бош чиқармоқликда.

Саволимизга мактабнинг бошланғич синфлар бўйича директор ўринбосари Махбубахон Қодирова жавоб беради:

– Билимни ўрганишга ёки ўргатишга аввал ўқитувчидан кўра ўқувчида билимга  чанқоқлик бўлиш керак, деб ўйлайман. Чунки билим олишга ўқувчида иштиёқ  бўлса, қизиқиш бўлса, ўзини келажагини ўйласа албатта ана шу ўқувчи бу нарсага  интилади. Кўзига чиройли қўринаётган, уни авраётган моддий матохлардан нарига  қочади.

                                                                                                                        

Агарда унинг фикри бошқа нарсаларга, ўйинқароқликка чалғимаса унинг  билим сифати ўсишда давом этаверади. Бошланғич синфни ўқитаётган  ўқитувчилар кўпроқ ҳаракат қилиши керакки, нимага, ана шу ўқувчининг қизиқиши  бўйича дарс ўтишга, синфда қанча ўқувчиси бўлса, ана шу миқдордаги мавзуларда дарс ўтмоғи керак. Чунки бошланғич синфда ўқиётган ўқувчининг кўнгли билим олишдан совуб қолмасин, ана шундагина у юқори синфга поғонама-поғона чиқар экан билим сифатини ҳам табора юқорилатиб боради.

Савлимизга тарих ўқитувчиси Мирзабоева Дилбархон опей жавоб берди:

– Ҳозирги кунда ўқувчиларимизнинг билим сифатларини пастлаб боришига айни  пайтда пайдо бўлган телефон сабаб бўлмоқда деб ўйлайман. Чунки ўқувчиларимиз дарс қилиш ўрнига ана шу телефон билан овора бўлиб қолган. Бу  ерда ўқитувчиларни ҳеч қандай айби йўқ, улар ўзларини дарсини шижоат билан ўтадилар, ўқувчиларга қўлларидан келганича билим берадилар. Агарда  ўқувчилар ҳам қўлидаги телефонни ўз вақтида, билим олишни ҳам ўз вақтида адо  қилишса, уларнинг билимлари албатта олдинга силжийди. Менинг бирдан-бир умидим ҳам шу.

 … Азиз ўқувчи биродар, юқорида ўтказилган сухбатдан ўзингизга керакли бўлган  жавобларни топгансиз деган умиддаман. Яна шуни ўқувчи эканлигимга суянган  холда айта оламанки, биз ўқувчиларни билим сифатимизни пастлаб кетишига  сабаб ўзимиз, лекин бир қаторда ҳам ўқитувчининг қисман айби бор. Агар  ўқитувчи ўзининг дарсига ўқувчиларни фикрини жалб этиб, билимга қизиқтириб  дарс ўтса, биз ўқувчилар ҳам илғор бўлишга ҳаракат қиламиз. Юқорида айтилган  гапларнинг энг яхшиси, «Қарс икки қўлдан чиқади» худди шундай! Биз ўқувчилар,  ўқитувчилар ва ота-оналар биргаликда ҳаракат қилсак бизнинг олаётган билмимиз, самоларга туташига ишончим комил! Чунки ҳаракатдан, баракатдир!

 Акхад Артыков сухбатлашди

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>