«Яхшилик учун яшаш» акцияси

Муродхон Собиров номли мактабда кўп йиллардан буён ҳизмат кўрсатиб  келаётган «Никс» клуби яна бир ажойиб акцияни эълон қилди. Акция баҳор фаслининг кириб келишлиги муносабати билан уюштирилган бўлиб, унинг асл  мақсади, қарияларга, ёрдамга муҳтож бўлган хонадонларга, ёлғизликда кун  кечираётган инсонларга холис кўмак кўрсатиш, маҳалла-кўйларни тартибга  солиш, шунингдек  атроф-муҳитимизда тозалаш ишларини олиб бориш эди.

28-29 март кунларида ўтказилган бу акция ҳашарида ўқувчилар ўзларининг меҳнатларини аямадилар.

Бу акция тўғрисида тўлиқроқ маълумот олиш учун, «Никс» клубининг бошчиси  Қозибоев Шерзодбек домлага савол билан мурожат қилдик.

— «Яхшилик учун яшаш» дея номланган  акциянинг асл муаллифи ким? 

— Бу акциямиз ўқувчи ва ўқитувчиларнинг берган таклифларига кўра  уюштирилган, лекин, бу акцияга катта ёрдам кўрсатган инсон Сайфутдинов Шокиржон домла  бўлади. Домла бизларга кўмакдош бўлиб, шу акцияни амалга оширишда,  уйиштиришда ўзининг ёрдамини аямади. «Никс» клубининг аъзоси бўлган  ўқувчиларнинг ҳам таклифларига кўра, бу акция уюштирилди ва уларнинг ҳам  ёрдами катта бўлди.

                                                                                                                          

— Нима учун акцияни айнан «Яхшилик учун яшаш» деб атадингиз?

— Ўқувчилар ўзларининг ҳолис ёрдамларини аямаганлиги, бошқаларга кўмак  кўрсатишлиги улар орасида ўзаро меҳр-муҳаббат, қалбларда сурур пайдо қилади,  биз шу ҳолатни яхшилик деб қабул қилдик ва акциямизнинг номини ҳам шу  нарсага тадбиқ қилдик.

— Сўнги саволимиз, бу ҳашардан сўнг,  кўмак кўрсатилган маҳаллалар мактаб  томонидан берилган ёрдам учун, қандай муносабат билдиришди?

— Ўқувчиларимизнинг бундай савобли ишга қўл урганликларидан қариялар,  маҳалла аҳли, ҳатто уларнинг ўзлари ҳам жуда ҳурсанд бўлишди. Чунки уларни бу  хизматлари учун ҳамма дуо қилишди ва жуда кўп савобларга эга бўлдилар. Яна  улар бундай акцияларни кўп-кўп уюштириб туришимизни айтишиб, ўз  миннатдорчиликларини билдирдилар.

                                                                                                                           

— Суҳбат учун сизга ҳам катта раҳмат. «Никс» клубига ва мактаб маъмуриятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, муваффақиятингиз бунданда илғор  бўлишига тилакдошмиз.

Акхад АРТЫКОВ сухбатлашди

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>