Бўш вақтни ғанимат билинг!

Бўш вақтни ғанимат билиб, фойдали ва эзгу ишларга бағишламоқ даркор. Агар бўш вақт яхши ишлар билан тўлдирилмаса, у албатта ёмон ва келажакда зиён бўладиган ишлар билан тўлади. Киши ишдан ва бошқа зарурий нарсалардан қутулиб, бўш вақт топса, уни ҳам ғанимат билиши керак.

Ҳеч бўлмаганда китоб ўқиш, бирон нарса ўрганиш, бирорта фойдали иш билан машғул бўлиш ёки қариндошларни кўриш, касал зиёрат қилиш ва ҳоказо ишлар билан бўш вақтдан ҳам унумли фойдаланиш лозим. Негаки, ғирт бекорчилик киши онгига турли васвасаларни, беҳуда фикрларни олиб келади. Қалбга ғам анҳуд эшигини очади. Турли туман шахвоний ишларга етаклайди. Ахир бежизга “Эркак кишининг бекорчилиги ғафлат, аёл кишининг бекорчилиги эса шаҳватдир,” дейишмайди. Шунинг учун биз бўш вақтимизни ғанимат билишимиз  лозим.

 Вақт тез ўтади

Хоҳ шод ҳуррамлик ва қувонч билан ўтсин, хоҳ қийин, машаққатли бўлсин, у булут тезлигида ўтади. Бизга ҳурсандлик кунларимиз бирмунча тезроқ, қайғули кунларимиз секин ва оғир ўтаётгандек кўринади. Аслида, ундай эмас, лекин инсонга шундай туюлади, холос.

Умида АБДУЛЛАЕВА,

8-гимназия мактабнинг

11 “Б” синф ўқувчиси

тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>