Яхши фазилатлар инсон кўрки

Одоб аҳлоқ инсон либоси, деганда мен шуни тушунаманки, одобнома фани инсонларни одобли, тартибли, кўпчилик орасида ўзини тута билиши, одоб аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш, яқинларимизга, меҳр оқибатли бўлиш, имон эътиқод қоидаларига риоя қилишни ўргатади. Инсон боласи бир биридан ақл фаросати, муомала, муносабати, илм ҳунари, орномуси, хулқ атвори билан фарқ қилади. Шу ҳамма яхши фазилатларни инсон либоси,  десак бўлади.

Доно айтса, эл  айтгани,

Элнинг ғамини еб айтгани.

* * *

Нодоннинг кулфати кўп,

Дононинг  ҳикмати.

* * *

Қушни қаноти боқади,

Одамни ақли.

* * *

Камтарлик кишига безак.

Камтар инсон ўзини тута билишини, кичик кўнгил, инсонларга маслаҳатини аямайдиган, доно, ақлли инсонни, фақат яхшиликка интиладиган, бировни дилини оғритмайдиган инсонни камтар инсон деймиз.

Мақтанганнинг уйига бор,

Керилганнинг тўйига бор.

* * *

Нонни катта тишласанг ҳам,

Гапни катта гапирма.

* * *

Манманга завол,

Камтарга камол.

* * *

Қариликни донолик безайди,

Ёшликни камтарлик.

Умида АБДУЛЛАЕВА,

8-гимназия мактабнинг

11 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>