Иноқ дўстлар

Эртаклар яхшиликка етаклар

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда икки дўст бўлган экан. Уларнинг исми Ботир ва Ҳожиакбар экан. Улар жуда иноқ, аҳил экан. Бир куни Ботирни онаси касал бўлиб қолибди. Қиш фасли экан. Улар табибни чақиришибди. Табиб шундай дебди:

– Онангизни аҳволи жуда ҳам ёмон экан. Баҳордаги шифобахш кўкатлардан олиб келиб қайнатиб ичса жуда яхши бўлиб кетади.

Шунда Ботирнинг дўсти Ҳожиакбар айтибди:

– Ўша шифобахш кўкатни қайси ердан бўлса ҳам топиб келамиз.

Улар йўлга тушишибди. Йўл юрибди, йўл юрса ҳам йўл юрибди. Жудаям узоқ юришибди. Жуда катта бинони кўришибди. Бинога киришибди, у ерда Баҳор ва Қиш бор экан. Қиш Ботир ва Ҳожиакбарни кўриб қолибди. Улардан кимлигини ва нима бўлганини сўрабди. Ботир билан Ҳожиакбар бор ҳақиқатни айтишибди. Кейин Баҳор Қишдан сўрабди, келинг уларга ёрдам берайлик ва бир соатга жойини сўрабди. Қиш рози бўлибди ва Баҳор келибди.

Қиш айтибди: – Боринглар шифобахш кўкатларни териб олинглар.

Улар териб олишибди. Кейин уйга кетишиб қайнатиб беришган экан, онаси яхши бўлиб кетибди. Ботирнинг онаси Ҳожиакбарга раҳмат айтибди.

З. БАЙВАЛИЕВА,

М. Собиров номли мактабнинг

5-“В” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>