Ўқувчиларни қандай қилиб мактабга тортиш мумкин?

                                                                                                                        

Ҳозирги вақтда энг катта муаммо бўлиб ҳисобланиб келиши ўқувчиларнинг кўпчилиги мактабга тортилмай қолишидир. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз? Шахсан мен ўзим бунга мактаб бўлса керак, деб ўйлардим.

Лекин бундай эмас экан. Мактабда ўқувчилар учун  ҳамма шароитлар яратилган. Масалан, компьютерда ишлаш, ҳар хил мавзуларда КВН, диспутлар ўтказиш мумкин. Дарсларни эса “КУРИКУЛУМ” дастури асосида устозлар олиб боради. Бундай қониқарли дарс интерфаол турда ўтади.

Биз ота-оналаримиздан  эшитганларимизни эсласак, улар бизда оддийгина дарслар бўлар эди, фақатгина мел ва доскадан фойдаланиб ўқиганмиз дейишади. Ўша вақтларда мактабни бир кун ҳам қолдирмай ўқишган экан. Ана шу даврларда буюк-буюк олимлар, фозиллар, шоирлар, ёзувчилар, ҳуллас, буюк одамлар чиққан.

                                                                                                                            

Ҳозирги вақтга келиб эса, бундай одамлар озайиб кетаяпти. Ўқувчиларга шарт-шароитлар қанчалик  яхши, қулай қилиб яратилган сари, улар дангаса бўлиб кетмоқда. Озгина ўқишни, ёзишни билиб олса, дарров бозорга пул топиш учун югуришади.

Ота-оналарни кўзи қаёкда? Устозларимиз шуларни орқасидан югуриб-елиб, ўқитишмокда. Бундай ялинишлар кимга керак? Ҳурматли ўқувчилар, мактаб даври қайтиб келмайди. Сизларга  Аллоҳ томонидан берилган имкониятдан тўғри фойдаланинг.

Адаҳамжон  ИМИНОВ,

Абу Али ибн Сино номидаги

мактабнинг 11-“А” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>