Қурвонжон додҳо онамизга

Бир неча йил илгари,

Маликалик унвонига,

Сазовор бўлган хоним,

Қурвонжон додҳо ойим.

Халқнинг осойишталигин,

Ўйлаб ҳимоя қилган.

Хатто жони кетса да,

Ўз обрўсин тўкмаган.

 

Қаранг қандай жасоратли,

Кучли  Қурвонжон додҳо.

Бу аёлга буларни,

Берган яратган Оллоҳ.

 

У қимматли умрини,

Эли учун сарф этди.

Ўшанда ҳам қирғизларнинг

Шаънини ҳам ўйлади.

 

Аёл тугул эркакда ҳам

Йўқдур бундай матонат.

Эли учун ўз фарзандин,

Курбон қилиш жасорат.

 

Ўғлини осишаётганда,

Йиғламади у аёл.

Чунки элин фарзандига,

Алмашмади у аёл.

 

Аксинча у гердайиб,

Ўғлининг ёнига борди.

Қулоғига пичирлаб,

“Номоз ўқидингми?” – деди.

 

Аёл, барибир аёлда,

Оналигига борди.

“Ўғлим, илтимос фақат,

Мени кечиргин” – деди.

 

Ўз ўғлини эмас, балки

Ўз жонин ҳам қилди фидо.

Қоғоз қалам бор токи,

Ёзиб этолмаймиз адо.

 

У ҳақда кўп китоблар,

Шеърлар ва асарлар бор.

Уни ҳар кун, ҳар онда,

Эслайдиганлар ҳам бор.

 

Кўплар афсона дер,

Лекин бу ҳақиқатдир.

Ўша замонда яшаганлар,

Ривоятдир демасдир.

Фериде КОЛИГОВА,

Ҳамза номли ўрта мактабнинг

8- “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>