Ёшлар нега китоб ўқишмайди?

                                                                                                                    

Яқинда мактабимизда 10-11 синфлар ва устозлар ўртасида “Ёшлар нега китоб ўқишмайди?” номли мавзуда диспут бўлиб ўтди. Турли саволларга жавоблар олинди. Жумладан мен ўқувчилардан Ойбекнинг “Қутлук кон” романин ким ўқиб чиққанинин сўрадим. Фақат 11-синф ўқувчиларигина кул кутаришди. Улар ҳам фақат дарсликдан. Аммо ўқувчиларнинг биронтаси асарни китоб холида ўқимаган. Бу яхшими-ёмонми?

Бу хакида ўқувчилар ва устозлар ўртасида мулокот утказилди.

Мансурбек Сулайманов, мактаб директори:

– Бугунги кунда ёшларнинг китоб ўқишни ёктирмасликларини ҳатто яширмайдилар. Буларга сабабчи уларнинг ота-оналари. Кайси ота-она бугун ўйда китоб ўқиб, ўз фарзандига намуна бўла олаяпти? Кўпчилиқ китобни севиб ўқимаслигини интернет, замонавий ахборот технологияларининг ривожланиб бораётгани билан изоҳлайди. Албатта, буни инқор этиш кийин. Лекин интернет, мобил алоқа бўлмаган бир замонларда китоб дўконларидан ҳаридорларнинг қадами ўзилмаган. Бугунги кунда аксинча. Қамдан-қам китоб, журнал сотиб олишади. Лекин китобга мухаббати бор инсонни замонавий муъжизалар чалгита олмайди.

Дилоромхон Кулиева, ўқув-тарбиявий ишлар бўйинча директор ўринбосари:

– Ўқиш – бу информация олиш дегани эмас. Информация интернет ёки дарсликлардан олинади. Китоб эса бизга маънавий озука беради. Ёшликдан китоб ўқишни ўзига одат қилмаган, мехр куймаган инсон ҳеч нарсага арзимайди. Хаётида бирон роман, қисса ёки достонни ўқимаган, уларни ким ёзгани билан кизикмаган инсонлардан нимани қутиш мумкин?

Шуни унутмаслик керакки бадиий адабиёт аввало киши маънавиятини юксалтиради, одамийликка ўргатади, инсоний туйгуларни тарбиялайди. Ўқишдан туҳтаган одам фикрлашдан ҳам туҳтайди.

Ҳозирда ёшларнинг кулларида “сотка”, қулокларида “плейер”, “доллар”, “евро” деган сўзлар… Ана шу нарсалар ёшларни чалгитмокта, тарбиясини бузмокта. Тарбияни таълимдан, таълимни тарбиядан ажратиб бўлмайди. Таълим ва тарбия энг аввало китобдан бошланади. Бу масала биз ота-оналар, устозлар уйлаб курадиган жиддий масала. Модомиқи “Болалар – келажагимиз” экан, бу муаммога жиддий карайлик!

Рахимахон Газиева, 11-синф ўқувчиси:

– Бу саволга жавоб топиш кийин эмас. Чунки кўп тенгдошларимиз бекорчи нарсаларга, айникса интернетларга кўп вақт ажратишади. Ёшлар дарсликдан бошка китоб ўқишмайди. Бунга яхши адабиётларнинг деярли йўқлигини сабаб қилиб курсатиш мумкин. Качонгача 50-60 йил аввалги китобларни ўқиймиз? Янги, бизни ҳайратга соладиган асарлар керак. Баъзида ота-оналарни ҳам сабабчи килиб курсатиш мумкин. Аввалари ота-оналар фарзандларинин тугилган кунларида, байрамларда китоб совга килишар экан. Ҳозирчи? Китоб урнига телефон, компьютер олиб беришмокта. Албатта, телефон ва компьютернинг фойдали томонлари кўп, аммо бизнинг китоб учун ажратиладиган вақтимизни, мехримизни тортиб олмлокда.

Сирожиддин Турсунбоев, 10-синф ўқувчиси:

– Бу нарса мени кўпдан уйлантириб келарди. Нега ёшлар китоб ўқишмайди, уларнинг билгани интернет, агент, турли ҳил уйинлар. Балки техникани билиш ҳам яхшидир, лекин ҳамма нарса меъёрида бўлгани яхши, айтишади-ку дорини ҳам меъёрида ичиш керак. Масалан Ўмар Хаёмнинг шеърларини ўқисак, шеър тасаввуф илмида ёзилган. Ғазалнинг мазмунига етмаган инсон уни бир зумда аракҳўрга чикариш тайин. Баъзида  ота-оналаримиз ҳам тилидагина китоб ўқи дейди-ю, ўзи китобни курганда асаблари таранглашади, “шуни урнига ё чеварга бориб, ё устага бориб ҳунар ўрганса, тезрок пул топса” дейишади. Ахир бизнинг бобокалонларимиз шу китобдан фойдалансин деп бизга колдирса-ю, биз булсак уни кадрсизлантириб, унга караб ҳам куймаймиз. Тарихга кайрилсак, канча юртлар билимсизликдан ўзи юрта кул булганлигини курамиз. Нахотки биз ҳам шу кунларни кутаётган булсак, нахотки тун уйкусидан озгина кечиб китоб билан сирлаша олмасак. Хаётдаги тусикларга чора излаб арзонгина китобга юзланмасак, унда бизлар кандок килиб келажак авлодга ўрнак буламиз, келажакда юртимизни кандай асраймиз.

Муродилло Косимжонов,  11-синф ўқувчиси:

– Дўстларим ва устозларим айтган фикрларига юз фоиз кушиламан. Лекин китоб информация олишнинг эскириб бораетган усули деб уйлайман. Замон ўзгаряпти, одамларнинг технологияга нисбатан муносабати ҳам ўзгармоқта. Масалан мен керакли маълумотларни интернетдан оламан. Бу билан биринчидан вақтим тежалади, иккинчидан излаган нарсамни бир зумда топа оламан. Китобни кулимга олиб эмас, интернет оркали топиб ўқиганлигим туфайли билимим пасайиб ёки аҳлоким бузилиб колаётгани йўқ. Бу нарса инсоннинг аввало ўзига боғлик.

…Кизикарли ва керакли сухбатларингиз учун рахмат!

Фериде КОЛИГОВА,

Ҳамза номли ўрта мактабнинг

8- “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>