Хандалар

— Бошликнинг хонасига кириб, столга каттик муштлаб, маошимни оширишни талаб килдим.

— Хўш, натижаси нима булди?

— Хеч нима, чунки бошлик хонасида йўқ эди-да.

— Нега асаларичи асал йигаётиб бошига тўр сетка кийиб олади?

— Кейинчалик асаларилар таниб қолиб адабини бермасликлари учун.

* * *

Дунёдаги фирибгарлар уюшмаси, яхши инсонлар ташкилотига футбол ўйнашни таклиф қилишибди.

— Майли, — дебди яхши инсонлар,- яхши футболчилар кўпчилиги биздан чиқади-ку, сизларни осон енгамиз.

— Бўптида, — дебди фирибгарлар уюшмасидагилар, — лекин ёдларингдан чиқмасин, деярли ҳамма хакамлар биздан чиққан.

* * *

Иккита помидор музлатгичда туришибди.

Помидорларнинг бири деди:

— Ву-уй, совуклигини кара-я!

Иккинчиси:

— Вой-дод! Гапирадиган помидор…

* * *

Бир одам мазза килиб ухлаб ётибди, шунда унинг хизматкори келиб:

— Жаноб туринг, туринг! — деб уйғотди.

Ухлаётган одам шошилиб кўркиб кетиб уйғонди:

— Тинчликми нима бўлди бунча вахима киласан, — деди.

Шунда хизматкор:

— Жаноб уйку дори ичадиган вактингиз бўлди, — дебди.

Умида АБДУЛЛАЕВА

тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>