Она мактаб қучоғида базми гирёндир бугун,
Ўқувчилар яйрар қувончдан,шоду хуррамдир бугун,
Каттаю ёш бахтиёрдир барча ўктамдир бугун,
Она мактаб оғишида нурли байрамдир бугун.
Шеър, ашула жаранглайди, тароналар кетма-кет,
Янграр карнай, янграр сурнай, янграй олтин рубоблар,
Энг гўзал, лобар санамлар кўзларни ловуллатиб,
Хушсурат йигитлари даврани қайиллатиб,
Навқиронлар севинчга тўлган байрамдир бугун.
Азиз битирувчи опа-акаларим! Сизларни “25-май – сўнгги қўнғироқ” байраминглар билан чин юракдан муборакбод этаман. Сизларга кийинги хаётингларда мангу бахт, мангу севинчлар ҳолидоим бўлишин, ҳар бир кунингиз баҳордагидай гўзалликда, ёздагидай қувноқликда, куздагидай тўкин-сочинликда, кишдагидай покизаликда, мусаффоликда ўтишин тилайман.
Фериде КОЛИГОВА,
Ҳамза номли ўрта мактабининг
8-“Б” синф ўқувчиси
Комментарии