Қулупнойли торт

                                                                                                                    

1.5 стакан ун, 1кг қулупной, 1 стакан шакар, 450 г сариғёғ,1 банка қуюлтирилган сут, 1 стакан  сметана, 4 дона тухум, 1 ч. қ . сода.

Тухум билан шакарни оқаргунча кўпиртирилади, сода солинган сметана, 150 г сариғёғ ва ун қўшилади.

Тайёр хамир худди қуймоқнинг хамиридек суюқликда бўлиши керак. Четлари  баландроқ товани ёғлаб, устидан қалин  ун сепиб, хамирни қуйиб, бисквит  пиширилади. Бисквитнинг устки қисмини эҳтиёткорлик билан кесиб олиб, қошиқда  ичидаги юмшоққисми ўйиб олинади ва «саватча» шаклига келтирилади. Ўйиб  олинган қисми совугач, майдаланади ва крем билан аралаштириб, тозаланган  қулупнойлар билан навбатма навбат «саватча»га териб чиқилади. «Саватча «нинг  энг юқори қисмга меваларнинг чиройлисини терилади ва 12 соатга музлатгичка қўйилади.

Кремни тайёрлаш: 300 г сариғёғни юмшатиб, оз оздан қуюлтирилган сут  қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.

Кремни яшил рангга бўяб,баргчалар ясалса, яна ҳам тортнинг кўринишини очади.

Ёқимли иштаҳа!

Умида АБДУЛЛАЕВА

тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>