Янграсин қирғиз қўшиқлари

Яқинда Ўш вилояти Қорасув тумани мактаблари ўртасида “Янграсин қирғиз  қўшиқлари” мавзуида танлов бўлиб ўтди. Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад  мактабларда давлат тили – қирғиз тилини ўрганиш ва уни ривожлантиришдан  иборат эди. Бу тадбирда тумандаги ўқув ўзбек тилида олиб бориладиган мактаб  жамоалари ҳам иштирок этдилар.

Танловда турли номинациялар бўйича мусобақалар бўлиб, уларда қирғиз тилида  шеър ва қўшиқлар, Манас эпосидан парчалар ижро этилиш билан бирга, қирғиз  миллий рақслари, қирғиз ёзувчилари ва драматурглари асарларидан саҳна  кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир шартларига кўра ғолиблар аниқланди. Биринчи ўринни ўқув ўзбек тилида  олиб бориладиган Чўлпон номли ўрта мактаб жамоасига берилди. Иккинчи ўринни  “Учар” ўрта мактаби ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин эса  А.Парпиев номли ўрта мактаб жамоасига насиб этди.

Танлов иштирокчиларининг ҳар бир чиқиши томошабинларда катта таассурот қолдирди. Унда Ўш вилоят давлат тили комиссияси раиси А. Тилекманова,  Қорасув тумани давлат маъмурияти бошлиғининг ўринбосари К.Кимсанов, туман  таълим бошқармаси бошлиғи Р. Назаровлар иштирок этишди. Танлов ғолибларига  туман давлат маъмурияти ва туман таълим бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ва  қимматбаҳо совғалар топширилди.

           Нилуфар ВАЛИЕВА,

                                                                            Қорасув туманидаги А. Парпиев

                                                                      номли ўрта мактабнинг 11-синф

                                                                      ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>