Ҳабиб Абдуллаев номли ўрта мактабда ота-оналар конференцияси бўлиб ўтди

Ўш шаҳридаги № 41-Ҳабиб Абдуллаев номли ўрта мактабда ота-оналар  конференцияси бўлиб ўтди. Унда мактаб ота-оналар комитети раисининг  ҳисоботи, ёш ўсмирлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда мактаб моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида мактабда ғамхўрлик Кенгашини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

                                                                                                                     хабиб1

Биринчи масала юзасидан мактаб ота-оналар комитетининг раиси Маматазиз Казиев  ҳисобот берди. У ўз маърузасида ота-оналарнинг мактаб билан бевосита алоқаси  мустаҳкамланиб бораётгани, улар мактаб ҳаётида фаол иштириок этишиб,  ўқувчиларга билим бериш, уларни ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиялаш, оила  билан мактаб ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мактабда ўқувчиларнинг чуқур  билим олишлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш, бунинг учун  мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун керак бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида самарали иш олиб бораётганлигини  алоҳида таъкидлади. Бу борада эришилган ютуқлар  ва йўл қўйилган камчиликлар,  келгусида қилинадиган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

                                                                                                                  хабиб

Иккинчи масала юзасидан Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг балоғатга етмаган  ёшлар билан ишлаш бўлимининг ходими, милициянинг катта лейтенанти Алтинай  Исакунова сўзга чиқиб, болалар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, айниқса  рекетчиликни бартараф этиш юзасидан хуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб  борилаётган ишлар ҳақида гапирар экан, бу борада кейинги йилларда мактабда  ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарнинг мустаҳкам алоқаси ва узвий ҳамкорлиги  туфайли бир қатор қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида гапирди.

– Бу билан биз чегарланиб қолмаслигимиз керак, фаолиятимизни янада кучайтиришимиз керак, – деб таъкидлади А. Исакунова.

Учинчи масала юзасидан Ўш шаҳар таълим бошқармасининг бошлиғи Гулойим  Маширапова, Ўш шаҳар Кенгаши депутати Абдунаби Эшматов, Турон  шаҳарчаси  худудий Кенгаши раиси Ҳасанбой Аҳмедов, фахрий ўқитувчи Тўхтахон Шерматова,  ота-оналар номидан Носиржон Абдуғаниев ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини  билдирдилар.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўш шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Г. Маширапова  мактаб ғамҳўрлик Кенгашининг ташкил этилиши мактаб моддий-техник базасини  мустаҳкамлашда, мактаб ҳаётидаги муаммоларни ҳал қилишда муҳим роль  ўйнашини алоҳида таъкидлаб ўтди. – Айниқса, – деди у – ўқувчиларни дарсликлар ва замонавий ўқув қуроллари билан  таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

– Бугунги кунда Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ўқув  дарсликларини ўқувчиларга ижарага берилиши юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб  чиқди. Лойиҳада белгиланишича битта дарслик ҳар бир ўқувчига йилига 25 сўмдан  берилиши керак. Ота-оналарнинг бу қарор лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини  сўраниб кетаман, – деди Г. Маширапова.

Конференцияда мактабда ғамхўрлик Кенгашини ташкил этиш ташаббуси кўпчилик  томонидан қўллаб-қувватланди. Йиғилиш иштирокчилари кўпчилик овоз билан  таркиби 11 кишидан иборат мактабнинг ғамхўрлик Кенгаши ташкил этилди.

                                                                                                                   хабиб2

Конференцияда ота-оналар комитетининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли  деб топилди ва унда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли  қарорлар қабул қилинди.

Муҳаррир ахбороти

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>