Биз учун барча қулайликлар яратилмоқда

                                                                                                                   Нилуфар Валиева

Мактабимиз биносининг қурилганига 50 йил бўлиб қолгани учун, унинг айрим жойлари таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди. Қишлоқ хукумати, мактаб маъмурияти кейинги йилларда бу ишга алоҳида эътибор бериб, қисқа муддат ичидаёқ кўзга кўринарли ишларни  амалга оширишди.

                                                                                                                   DSCN1354

Жумладан 2012-йилнинг декабрь ойидан бошлаб шу кунгача Япония гранти маблағи ҳисобига жами 4 миллион 300 минг сўмлик қурилиш -монтаж ишлари бажарилди. Натижада мактабимиздаги 3 та предмет хоналари қайтадан қурилди, спорт залининг томи янгиланди, 16 та кўзли ҳожатхона қурилиб, унинг ичига иссиқ сув ўтказилди, қўл ювадиган жиҳозлар ўрнатилди.

                                                                                                                   DSCN1351

                                                                                                                            DSCN1350

– Қишлоқ округи раҳбарлари ҳам мактабимизни таъмирлашга  маблағ ажратиб бериш учун доимо жон куйдиришади,-дейди мактаб директори Динара Қурбонова,- Жумладан қишлоқ округи томонидан ажратилган маблағ ҳисобига мактабдаги авария ҳолатига келиб қолган 4 та хонадаги электр узатгич тармоқлари тўла янгиланди.Бундан ташқари мактаб ошхонасига водопровод суви олиб кирилиб, ўқувчиларга қўлларини ювишлари учун раковиналар ўрнатилди, барча синф хоналарида электр ёриткичлари янгиларига алмаштирилди.

Мактабимизда ўқувчиларнинг билим олишлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратишда ота-оналаримиз ва  ҳомийларимиз  ҳам қўл қовуштириб туришгани йўқ..  Улар томонидан тўпланган маблағ ҳисобига ўқувчиларни ёғингарчиликдан сақлаш учун 110 минг сўмлик ёпиқ- бошпана қурилди.Доимий ҳомийимиз тадбиркор Ойбек Тошбоев бу ёпиққа қўшимча 5 та ўтирғич олиб келиб берди.

Халқаро ташкилотлардан ЮНИСЕФ катта кўмак кўрсатди. Улар 72 жуфт парта, стул, 6 та шкаф ўқитувчилар учун стол ва стуллар ҳамда 6 та доскани мактабга тортиқ қилишди.

Устозларимиз турли халқаро ташкилотларга ўзларининг лойиҳалари билан қатнашишиб грантлар олишга эришишяпти. Инглиз тили ўқитувчиси М.Жўрева АҚШ элчихонаси молиялаштирган TOEFL жамғармаси маблағи ҳисобига  инглиз тилини ўрганиш бўйича курс ташкил қилишга муваффақ бўлди.Бу курсга нафақат мактабимиз ўқувчиларигина қатнашиб қолмай, Ўш шаҳридаги мактаблар ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам келишиб  ўз билимларини мустаҳкамлаб кетишди. Шунингдек устозимиз Р.Абақулов ACCES жамғармаси эълон қилган лойиҳага қатнашиб, кам таъминланган оилалардаги болаларни  бепул ўқитиш курсини ташкил қилди.Ҳозир қишлоғимиздаги турмуш шароити оғир оилалардаги болалар мактабимизга келишиб инглиз тилини ўрганишмоқда.

Яратилаётган бундай шароит туфайли мактабимизда аълочи ўқувчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Ўтган йили умумреспублика тестида қатнашган 38 нафар ўқувчидан 7 нафари бюджет ўрнига ва 22 нафар ўқувчининг шартнома асосида олий ўқув юртларига киришгани бунинг яққол далилидир.

                                                                            Нилуфар ВАЛИЕВА,

                                                   Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ қишлоқ хукумати

                                                   худудидаги А.Парпиев номли ўрта мактабнинг

                                                   11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>