Келинг бир кулишайлик

— Товуқ инсонга қандай фойда келтиради? – деди зоология ўқитувчиси ўқувчи қизга.

— Тухум беради.

— Яна.

— Пишириб еймиз.

— Яна.

— Ўқувчи жим қолганини кўриб, ўқитувчи унга ёрдамлашди:

— Ёстиғингда  нима бор?

Ўқувчи қиз ўнғайсизланиб:

— Бит, — деб жавоб берди.

* * *

Овқатнинг оз солинганидан аччиқланган ўқувчи ошпазга деди:

— Нега  овқатни оз солдингиз?

— Дарсга кеч қолманглар дедим-да, — дея жавоб қилди ошпаз.

* * *

Сизларга шундай антиқа глобус ясаттириб берсам ҳам уни тоза тутмайсизлар, ҳамма ёғи чанг-ку – деди география ўқитувиси ўқувчиларига.

— Домлажон, ахир  бутун Ер шарини тозалаб чиқиш осонми, — деди ўқувчилар.

* * *

— Санжар сен катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? – деди ота ўғлига.

— Милиционер, — деди Санжар.

— Ахир милиционерни ўғри ўлдириб кетади-ку! – деди отаси.

— Унда мен ўғри бўламан, — деди Санжар ҳозиржавоблик билан сўзнинг маъносини тушунмай.

* * *

Ўқитувчи савдогарнинг ўғлидан сўради:

— Икки карра икки неча бўлади?

— Саккиз.

— Нима?

— Олти.

— Қанча дединг?

— Тўрт.

— Нега бирданига айтмадинг?

— Барибир савдолашишингизни билардим-да, — деди ўқувчи.

* * *

— Инсон учун фойдали қуш қайси қуш,- деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.

— Қовурилган қуш, — деб жавоб берди ўқувчи.

* * *

Қушларнинг келажагини қандай тасаввур қиласиз? – деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.

— Уларнинг келажагини табака ҳолида тасаввур қиламан, — деб жавоб берди ўқувчи.

* * *

— Нега уч кун дарсга келмадинг? – деб сўради синф раҳбари  ўқувчидан.

Тунов куни сумалак пиширишга тайёргарлик кўрдик. Эртаси туни билан сумалак ковлаб ухлаб қолибман.

— Кеча-чи?

Сумалакни кўп еб қўйган эдим.

* * *

— Кўк сомса, кўк чучваранинг ҳосиятини сезяпсизми? – деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.

— Ҳа домлажон. кўксомса ва кўкчучвара  ейиш мавсуми бошланганидан буён дарсингизда оғзимдан сув келиб фақат ухлаб қоляпман, — деди ўқувчи.

* * *

Болалар боғчасидаги эълон:

“Азиз болажонлар! Ухлаш хонасига кираётганда бошқаларнинг оромини бузмаслик учун қўл телефонларингизни ўчириб қўйишни унутманглар”.

* * *

Милиция осмонга қараб йўлни кесиб ўтиб кетаётган пиёдани огоҳлантирди:

— Ҳў биродар, агар кетаётган томонингизга қарамаснгиз,  тез орада қараётган томонингизга кетиб қолишингиз мумкин.

Tags:  

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>