Келинг бир кулишайлик

– Товуқ инсонга қандай фойда келтиради? – деди зоология ўқитувчиси ўқувчи қизга.

– Тухум беради.

– Яна.

– Пишириб еймиз.

– Яна.

– Ўқувчи жим қолганини кўриб, ўқитувчи унга ёрдамлашди:

– Ёстиғингда  нима бор?

Ўқувчи қиз ўнғайсизланиб:

– Бит, – деб жавоб берди.

* * *

Овқатнинг оз солинганидан аччиқланган ўқувчи ошпазга деди:

– Нега  овқатни оз солдингиз?

– Дарсга кеч қолманглар дедим-да, – дея жавоб қилди ошпаз.

* * *

Сизларга шундай антиқа глобус ясаттириб берсам ҳам уни тоза тутмайсизлар, ҳамма ёғи чанг-ку – деди география ўқитувиси ўқувчиларига.

– Домлажон, ахир  бутун Ер шарини тозалаб чиқиш осонми, – деди ўқувчилар.

* * *

– Санжар сен катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? – деди ота ўғлига.

– Милиционер, – деди Санжар.

– Ахир милиционерни ўғри ўлдириб кетади-ку! – деди отаси.

– Унда мен ўғри бўламан, – деди Санжар ҳозиржавоблик билан сўзнинг маъносини тушунмай.

* * *

Ўқитувчи савдогарнинг ўғлидан сўради:

– Икки карра икки неча бўлади?

– Саккиз.

– Нима?

– Олти.

– Қанча дединг?

– Тўрт.

– Нега бирданига айтмадинг?

– Барибир савдолашишингизни билардим-да, – деди ўқувчи.

* * *

– Инсон учун фойдали қуш қайси қуш,- деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.

– Қовурилган қуш, – деб жавоб берди ўқувчи.

* * *

Қушларнинг келажагини қандай тасаввур қиласиз? – деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.

– Уларнинг келажагини табака ҳолида тасаввур қиламан, – деб жавоб берди ўқувчи.

* * *

– Нега уч кун дарсга келмадинг? – деб сўради синф раҳбари  ўқувчидан.

Тунов куни сумалак пиширишга тайёргарлик кўрдик. Эртаси туни билан сумалак ковлаб ухлаб қолибман.

– Кеча-чи?

Сумалакни кўп еб қўйган эдим.

* * *

– Кўк сомса, кўк чучваранинг ҳосиятини сезяпсизми? – деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.

– Ҳа домлажон. кўксомса ва кўкчучвара  ейиш мавсуми бошланганидан буён дарсингизда оғзимдан сув келиб фақат ухлаб қоляпман, – деди ўқувчи.

* * *

Болалар боғчасидаги эълон:

“Азиз болажонлар! Ухлаш хонасига кираётганда бошқаларнинг оромини бузмаслик учун қўл телефонларингизни ўчириб қўйишни унутманглар”.

* * *

Милиция осмонга қараб йўлни кесиб ўтиб кетаётган пиёдани огоҳлантирди:

– Ҳў биродар, агар кетаётган томонингизга қарамаснгиз,  тез орада қараётган томонингизга кетиб қолишингиз мумкин.

Tags:  

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>