Эй менинг билимим сабабчиси,
Эй менинг илимим сабабчиси,
Доим бошим силаб дейсиз болам,
Биринчи устозим-иккинчи онам.
Ёмон йўлларга юрмагин дейсиз,
Ёмон кунларни кўрмагин дейсиз,
Билимлар берган эй буюк одам,
Биринчи устозим-иккинчи онам.
Илм дунёсига қадам қўйдирдингиз,
Билимни жондан азиз суйдирдингиз,
Устозлар борки гўзалдир олам,
Биринчи устозим-иккинчи онам.
Мактаб чоғларин тенги йўқ дейсиз,
Сенлардан доим кўнглим тўқ дейсиз,
Сиз туфайли йўқ заррача нолам,
Биринчи устозим-иккинчи онам.
Зиёдахон ҲАЙДАРАЛИЕВА,
Ўш шаҳридаги И.В. Панфилов номли
мактаб-гимназиянинг0 8-синф ўқувчиси
Комментарии