Ҳомийлар катта ёрдам беришди

                                                                                                                     DSCN1450

Янги ўқув йили арафасида мактабимизга ҳомийлар томонидан кўрсатилган ёрдам кўлами аввалгиларидан катта бўлди. Бу мактабнинг  моддий-техник базасини янада мустаҳкмлаш имконини берди.

Чунончи ҳомийларимиз ҳамда ота-оналаримизнинг беминнат кўмаги туфайли 3-синф хонасининг поли янгиланди, 6 та хона евротаъмирдан чиқарилди, информатика хонасига янги замонавий компьютерлар сотиб олинди. Бу амалга оширилган ишлар учун жами 120 минг сўм сарф қилинди.

Бундан ташқари мактабни янги ўқув йилига қарата таъмирлаш ва қишга тайёрлаш ишлари учун республика бюджетидан ажратилган маблағдан ташқари,  қишлоқ округи ҳамда ота-оналар томонидан кўрсатилган ёрдам туфайли жами  338160 сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Биз ўқувчилар  мустаҳкам билим олишимиз  учун ҳомийларимиз яратиб бераётган бундай шароитлардан беҳад миннатдормиз ва бунга жавобан  фақат аъло баҳоларга ўқиш учун ваъда берамиз.

 Саҳидилло АБДИВАПОВ, 

Ўш вилояти Новқат тумани Гулистон қишлоқ ҳукумати

худудидаги Р.Хўжамов номли ўрта мактабнинг

11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>